• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўйинларни сотиш, терма жамоадаги маоши ва чет элдан тушган таклиф ҳақида. Вадим Абрамов билан интервью

    Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов YouTube’даги Alter Ego лойиҳасига берган интервью берди. Қуйида Абрамовнинг ўйинларни сотиш, терма жамоадаги маоши ва тотализатор ҳақидаги фикрлари тақдим этилади.

    Вадим Абрамов

    Вадим Абрамов
    Кадр: YouTube / Alter Ego
    Ўйинларни сотиш ҳақида

    Мен ўйинларни сотиш бўйича чемпионман? Бундай деётганлар менинг статистикамни олиб қарасин: нечта ўйин ютқазганман ва кимга сотганман. Мисол учун, Олимпия терма жамоасининг БААга қарши ўйинини олайлик, менгача ҳеч қайси мураббий ҳал қилувчи босқичгача етиб бормаган. Мен икки марта бошқарган ва икки марта ҳал қилувчи босқичгача борганман. Ўша ўйинда бизни Олимпиададан ярим соат ажратиб турганди. Қайси аҳмоқ бундай вазиятда ўйинни сотади, улар нима ҳақида гапирмоқда ўзи?

    Футболчилар сотади ўйинни, мураббий эмас. Биласизми, қандай қилиб? Мен ҳам сотишим мумкин, ҳар қандай мураббий каби, бунда муаммо йўқ. Фақат буни амалга ошириш учун футболчиларга айтиш керак. Ўйинчилар эса тирик, улардан сўраса бўлади, детектор ҳам ишлатиш мумкин, бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Вақт ўтгандан кейин барибир ҳаммаси чиқиб келади. Улар шундай ўйлашни хоҳласа, ўйлайверсин. Ютқаза олмаслигимдан фахрланаман, битта-иккита ўйинни ютқазаман, мени ишдан олиб ташлашади. Мендан олдин ўша босқичларга яқин ҳам келмаган одамлар эса ишлайверган ва ишлашда давом этмоқда.

    2011 йилги Осиё Чемпионати ҳақида

    Мусобақага яхши тайёргарлик кўргандик, Европа жамоалари билан ўйинлар ўтказгандик. Ўшанда устимиздан кулишганди ҳам, Албания терма жамоаси билан ўйнаганимизда бир тоифа журналистлар ҳар хил гапларни ёзганди ва албанларнинг кучига жуда паст баҳо берганди. Уларни тушунаман, уларнинг мақсади бор, майли ўз ишлари билан шуғулланаверсин, балки улар шу тариқа ўзбек футболига ёрдам берар. Лекин ўша Албания кейин Англияни ҳам ютган. Биз катта ишни амалга оширгандик ва яхши таркиб йиғилганди.

    Австралияга қарши ўйин ҳақида

    Бу футбол. Айтиш мумкинки, бахтсиз ҳодиса. Биринчи голгача ҳаммаси яхши кетаётганди. Кейин иккинчи гол ва қизил карточка. Шундан сўнг бу ўйинда ғалаба қозона олмаслигимизни тушундим ва ёшларга имкон беришга қарор қилдим. Улар эса гол уришни хоҳлади ва олдинга югуриб кетишни бошлади. Қарши ҳужумларда жазоланавердик. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Нафақат мен, етук мураббийларда ҳам шундай бўлиб туради. 6 марта 1:0 га ютқазгандан кўра бир марта 6:0 га ютқазган яхши.

    Терма жамоадаги маоши ҳақида

    Ойига 250 миллион олганманми? Сизга шундай жавоб бераман: 2011 йилда ойлигим бир миллион икки юз минг сўм бўлган. Ўшанда бу нарса кимнидир қизиқтирганми? Терма жамоада ҳам, «Бунёдкор»да ҳам маошим мендан олдингилардан кам бўлган. Буни улар ҳам билади. Бу маълумотни атайлаб чиқариб юборишган. Унда Эктор Купернинг ҳам ойлигини айтишсин. Ва олдинги мураббийларникини ҳам. Уларнинг ҳам, менинг ҳам маошимни айтишсин, шунда адолатдан бўлади.

    Тотализатор ҳақида

    Ғарбда бу бизнес ва ҳамма худди бошқа ўйинлар каби буни ўйнайди. Мен ҳам бир вақтлар ўйнаганман, хўш, нима қилибди? Чунки Тошкентда ўйнайдиган жой бор эди. 2008 йилдан бери ўйнамайман. Футболни тушунганим учун жонли эфирда пул тикканман ва ютганман, нормал ҳолат. Шу ердан мен ҳақимда «тотализаторчи» деган гап чиққан бўлса керак. Ўйнашни тўхтатганимга сабаб, бундай жойларнинг ёпилгани бўлган. Ишонасизми, йўқми, телефонда умуман ўйнамаганман. Бундай сайтларни қандай ишлатишни ҳам билмайман.

    Азиз Ҳайдаров билан саралаш босқичидаги келишмовчилик бўлгани ҳақида

    Азиз Ҳайдаров вақт ўтганидан кейин нима қилиб қўйганини тушуниб етади. Унинг нима қилгани ҳақида эса гапиришни истамайман. У ёш йигит, ўйлашимча, унга ҳаётий тажриба етишмади, вазиятни ва ким кимлигини тўғри баҳолай олмади. Терма жамоага келишимнинг ташаббускори ким бўлганини билмайман, лекин у охирги вақтда терма жамоага ва менга нисбатан ўзини яхши тутмади.

    Ҳозир нима билан шуғулланаётгани ҳақида

    Хориждан таклиф бўлди, бироқ рад этдим. Таваккал қилмасликка қарор қилдим. Чемпионат давом этаётган вақтда жамоани қабул қилмадим. Мавсумга тайёрламаган жамоангиз билан натижа кўрсатиш қийин. Бошқа давлат, бошқа менталитет. Ниманидир исботлайдиган ёшдан ўтганман. Шунчаки вақтни исроф қилиш бўлади.

    Шунча футболчини етиштирдим. Олдинлари совет даврида терма жамоага бир футболчини етиштириб бергани учун хизмат кўрсатган мураббий унвони бериларди. Мен қанча футболчи тарбиялаганимни ва терма жамоа даражасига олиб чиққанимни биласизми? Бу ҳақда статистика борми? Йўқ. Лекин тотализатор ва келишилган ўйинлар ҳақида гапирасиз. Бу футболчилар ҳақида эса ҳеч ким ҳеч нима демайди. Алам қилади, афсус. Ҳар хил сафсаталарни эшитиш кулгили, лекин яхши нарсалар ҳақида ҳеч ким ёзмайди ҳам, гапирмайди ҳам. Чунки бу ҳеч кимга қизиқ эмас.

    Вадим Абрамов, футбол мураббийи

    Мавзуга доир:

    • Вадим Абрамов Умид Аҳмаджонов ҳақида: Унинг атрофида «ичи қора» одамлар бор эди
    • Қосимов, Бабаян, Купер ва бошқалар. 30 йил ичида Ўзбекистон терма жамоасини кимлар бошқарган?
    • Вадим Абрамов қўлидаги «қўғирчоқлар», «Бунёдкор» собиқ раҳбарининг шубҳали ҳаракатлари ва Ўзбекистоннинг шармандали мағлубиятини яширишга уринганлар. Аброр Имомхўжаев катта интервью берди
    • «Менинг жамоам, ғурурим 8 йил икки шахснинг қўлида ўйинчоқ бўлди». ПФЛ раҳбари Вадим Абрамовнинг «агентлик фаолияти» ва натижа келтирмайдиган услуби ҳақида

    31.08.2021, 00:18   Изоҳ (0)   51893
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Наманганлик мухлислар бундай раҳбариятга муносиб эмас». Андрей Канчельскис 1,6 млн доллар компенсация, «Навбаҳор» ва ўзбек футболидаги нопрофессионаллар ҳақида

    30.08.2021, 23:01

    Токиода ўтган яна бир сермаҳсул кун, ижарага берилган Жасур Яхшибоев, «Реал»га ўтиши учун 1 кун қолган Мбаппе. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.08.2021, 22:15

    Вадим Абрамов Умид Аҳмаджонов ҳақида: Унинг атрофида «ичи қора» одамлар бор эди

    30.08.2021, 20:01

    Токио—2020. Шоҳсанам Тошпўлатова пара-сузиш бўйича бронза медалини қўлга киритди

    30.08.2021, 16:17

    Токио—2020. Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритди. Нурхон Қурбоновада бронза

    30.08.2021, 11:21

    Лига 1. Лионель Месси дебют қилган ўйинда «ПСЖ» Килиан Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди

    30.08.2021, 02:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Энди олийгоҳлар давлатдан тўпланган балларига қараб пул олади

    Ўзбекистон | 8 август, 16:41

    Биргина реклама пулига пойтахтдан квартира: машҳурлар ижтимоий тармоқлардан қанча даромад олади?

    Лайфстайл | 8 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 16:16

    Олтинга бурканган қаср: Трамп Оқ уйга қандай ўзгартиришлар киритди? (фото)

    Дунё | 8 август, 16:00

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.