Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 30 август, душанба куни давом эттирилди.
Пара-енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида F41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўз ниҳоясига етди. Бобуржон Омонов 14.06 метр натижа қайд этган ҳолда паралимпия рекордини янгилади. Бу борада жаҳон рекорди ҳам Омоновнинг ўзига тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган эди.
Пара-енгил атлетика бўйича F54 тоифасида ядро улоқтириш бўйича кечган баҳсда Нурхон Қурбонова 7.77 метр натижа қайд этиб, бронза медалига эга бўлди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 14 тага етди — 5 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза.
Изоҳ (0)