• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда Миссисипи дарёси «Ида» довули туфайли ўз йўналишини ўзгартирди

    29 август куни АҚШнинг бир қанча штатларига ёпирилган «Ида» довули туфайли Миссисипи дарёсининг йўналиши ўзгарди. Бу ҳақда Қуйи Миссисипи ва кўрфаздаги сув ресурсларини ўрганиш марказининг етакчи гидрологи Скотт Перриэнга таяниб, CNN телеканали хабар берди. Марказ АҚШ Геология хизматининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бу вақт мобайнида дарё оқими секундига 2 футдан (тахминан 60 см/с) ярим футгача (15 см/с) секинлик билан бошқа йўналишга ўзгарди», — деди Перриэн.

    У бу ҳодисани «ўта ғайриоддий» деб атади. Оқим йўналишидаги ўзгариш махсус датчик ёрдамида қайд этилган. Перриэн таъкидлашича, гап биринчи навбатда дарёнинг юқори қатламлари ҳақида бормоқда, чунки қурилма бутун дарё бўйича маълумотларни ёзмайди, чуқурликдаги қисмларда оқим ўзгармаган бўлиши мумкин.

    Гидрологнинг сўзларига кўра, бўрон турли жойларда дарё сатҳини тахминан 1,5 фут (45 см)дан етти футгача (тахминан 2,1 м) кўтарган.

    29 август куни АҚШнинг Мексика кўрфази соҳилига «Ида» бўрони кириб келди. Натижада, 30 август ҳолатига кўра, Луизиана штатидаги 869,2 мингдан ортиқ аҳоли электрсиз қолмоқда. Штатда жойлашган Ню-Орлеан шаҳри бутунлай электрдан узилган. Шу билан бирга, маҳаллий электр тармоқлари оператори вакилларининг огоҳлантиришича, сув тошқини ва электр узатиш линияларининг узилиши оқибатида минтақа аҳолиси бир неча ҳафта электрсиз қолиши мумкин. Ню-Орлеанда 400 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксарият қисми аллақачон эвакуация қилинган. Расмийлар ушбу аҳоли пунктининг бир қатор ҳудудларида кучли сув тошқини бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган — сув 2,7 метргача кўтарилиши мумкин.

    Луизиана ва Миссисипи штатларида ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди. Луизиана губернатори Бел Эдвардс «Ида»ни 1850 йилдан буён штат тарихидаги энг кучли бўрон деб атади. Бўрон пайтида шамолнинг максимал тезлиги 150 м/с (240 км/соат) бўлган.

    «Ида» хавфлилик даражаси бўйича бешта тоифадан тўртинчиси деб таснифланади. Бўрон бешинчи тоифага кўтарилиши мумкин.

    Асеншен округи шерифининг идораси «Ида» бўронининг биринчи қурбони ҳақида хабар берди. Хабарга кўра, полиция кучли шамол туфайли маҳаллий аҳолидан бирининг уйига дарахт қулаб тушгани ҳақида мурожаат олган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимларининг маълум қилишича, у ерда номаълум шахс вафот этган.

    АҚШ президенти Жо Байден «Ида» довули туфайли Луизиана штатини табиий офат ҳудуди деб эълон қилди. «Президент Жо Байден Луизиана штатида катта табиий офат содир бўлганини эълон қилди ҳамда «Ида» бўронидан зарар кўрган ҳудудларда штат ва маҳаллий тиклаш ишларига кўмаклашиш учун федерал ёрдам кўрсатишни буюрди», — дейилади Оқ уй хабарида.

    Федерал ёрдам фуқароларни табиий офатлардан қутқаришда ёрдам бериш дастурларини, шу жумладан, вақтинчалик уй-жой учун ва уйларни таъмирлаш учун грантларни ўз ичига олади.

    Мавзуга доир:

    • «Генри» довули яқинлашаётгани туфайли Нью-Йоркда фавқулодда вазият режими киритилди
    • Фото: АҚШнинг Алабама штатидаги торнадо оқибатлари

    30.08.2021, 14:10   Изоҳ (0)   19044
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» ўзига бўйсунмаётган Панжшер вилоятини интернетдан узиб қўйди

    30.08.2021, 13:24

    Кобул аэропорти ракета билан ўққа тутилди, уларнинг барчаси уриб туширилди

    30.08.2021, 12:12

    АҚШ Кобулда дрон ёрдамида берган зарбадан кейин 9 киши ҳалок бўлди

    30.08.2021, 10:41

    Японияда Moderna вакцинаси партияларидан ёт моддалар топилди. Ушбу партиядан 500 минг киши эмланган. Икки киши вафот этган, аммо уларнинг ўлими вакцина билан боғли...

    29.08.2021, 21:36

    «Толибон» етакчиси Ҳайбатулла Охунзода Афғонистонга келди

    29.08.2021, 21:15

    Кобулда яна портлаш содир бўлди — АҚШ террорчиларга зарба берди (видео)

    29.08.2021, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.