• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ разведкасининг коронавирус келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботи эълон қилинди

    Америка разведка ҳамжамияти COVID-19 нинг келиб чиқиши ҳақида ягона хулосага кела олмади. Разведка ҳисоботининг оммага эълон қилинган версияси шундан далолат бермоқда.

    Фото: Yandex

    Фото: Yandex

    АҚШ разведка ҳамжамиятининг хулосасига кўра, афтидан, коронавирус биологик қурол сифатида яратилмаган, Хитой ҳукумати вирус 2019 йилнинг охирида Уханда авж олишидан олдин у ҳақида билмаган.

    Шу билан бирга, коронавирус келиб чиқишининг иккала асосий версияси — унинг одамга ҳайвондан юққани ва Ухань вирусология институти лабораториясидан сизиб чиққани — тахминлар орасидан ҳали чиқариб ташланмаган.

    Агентликларнинг аксарияти «паст ишонч билан» таъкидлашича, коронавирус «генетик жиҳатдан ўзгартирилмаган бўлиши мумкин», аммо бошқа икки агентлик бундай хулосалар чиқариш учун етарли маълумот йўқлигини айтмоқда.

    Ҳужжатда айтилишича, Америка разведка ҳамжамияти коронавируснинг келиб чиқиши борасида «икки тараф» бўлиб қолмоқда. Бироқ барча агентликлар инфекцияланган ҳайвон билан беихтиёр алоқа ва вируснинг лабораториядан сизиб чиқиши ҳақидаги назариялар ишончли эканига қўшилади.

    Хулоса сифатида ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, коронавирус келиб чиқишининг аниқ манбасини топиш учун Хитойдан ҳамкорлик талаб этилади.

    Ҳисобот эълон қилинганидан сўнг АҚШ президенти Жо Байден Қўшма Штатлар инфекция манбасини қидиришда давом этишини маълум қилди.

    «Биз бутун дунё бўйлаб жуда кўп оғриқ ва ўлимга сабаб бўлган ушбу эпидемиянинг келиб чиқишини аниқлаш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз, аниқлаш орқали биз бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун барча эҳтиёт чораларини кўришимиз мумкин», — деди Байден.

    Унинг таъкидлашича, Хитойда вирус манбаи ҳақида асосий маълумотлар бор, лекин Пекин ҳалиям COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги маълумотларни яширмоқда ва пандемия қурбонлари сонининг кўпайиши фонида халқаро текширувга тўсқинлик қилмоқда.

    «Пандемия эндигина бошланган пайтда бизга Хитой қўлидаги ушбу маълумотлар зарур эди. Дунё жавобларга муҳтож ва мен уларни қабул қилмагунча тин олмайман. Пандемия давлатлар орасида чегара билмайди. Келгуси пандемиянинг олдини олиш мақсадида ҳаммамиз COVID-19 қандай пайдо бўлганини тушунишимиз керак », — дейилади Байденнинг баёнотида.

    Байденнинг қўшимча қилишича, Хитой зарур маълумотларни тақдим этиши ва COVID-19 ни келтириб чиқарган сабабларни аниқлашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига ёрдам бериши учун АҚШ ўз иттифоқчилари билан унга босим ўтказишда давом этади.

    «Биз Хитой илмий меъёрлар ва стандартларни, хусусан, пандемиянинг дастлабки кунларидаги маълумотлар ва ахборот алмашинувини, шунингдек, биохавфсизлик билан боғлиқ протоколларни қабул қилиши учун унга босим ўтказишда давом этамиз. Биз ушбу жаҳон фожиасини тўлиқ ва аниқ баҳолашимиз керак», — деди Байден.

    25 август куни АҚШ разведкаси Байденга коронавирус келиб чиқиши тўғрисидаги ҳисоботни топширганди. The Washington Post манбаларидан бирининг айтишича, разведка хизмати «бу масалани ҳал қилиш учун яхши тайёргарликка эга бўлмаган», вируснинг келиб чиқишини биринчи навбатда разведка ходимлари эмас, балки олимлар аниқлаши керак.

    Байден май ойининг охирида АҚШ разведка ҳамжамияти COVID-19 қандай тарқала бошлагани тўғрисида етарлича аниқ маълумотга эга эмаслигини айтган. У разведка хизматларига 90 кун ичида барча мавжуд маълумотларни ўрганиш ва унга янги ҳисобот тайёрлаш бўйича саъй-ҳаракатларни икки баравар оширишни буюрганди.

    Мавзуга доир:

    • Олимлар: COVID-19 одамлар томонидан яратилганига оид далиллар бор
    • ЖССТ коронавирус келиб чиқишини ўрганиш учун янги гуруҳ тузади
    • CNN: АҚШ разведкаси Ухань лабораториясидаги вируслар ҳақида маълумотларни қўлга киритди

    28.08.2021, 14:13   Изоҳ (0)   54988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Перуда автобус жарликка қулаб тушди, 15 киши ҳалок бўлди

    28.08.2021, 13:12

    Пентагон Кобул аэропортидаги портлаш тафсилотларини ошкор қилди

    28.08.2021, 12:13

    Украина президенти киберқўшин тузишни буюрди

    28.08.2021, 10:15

    Ярим йилда 65 минг Гонконг аҳолиси Буюк Британиянинг янги виза дастурига ариза топширди. Дастур Гонконгдаги мухолифатнинг бостирилишига жавобан яратилган

    28.08.2021, 09:24

    Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири президентнинг жиянлари томонидан калтакланганини рад этди

    28.08.2021, 09:03

    Капитолийга уюштирилган ҳужумда жароҳат олган полициячилар Трампни судга берди

    28.08.2021, 08:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    14 август, 09:30

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир урушдан бошқасига: Ғазодаги фаластинликлар Жанубий Суданга кўчирилиши мумкин

    Дунё | 14 август, 10:21

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Раъно Шодиева, совғалар “ёмғири”остида қолган Жей Ло, Юлдуз Усмонованинг бир куни қандай ўтади?

    Маданият | 14 август, 10:12

    Ўзбекистонда 15 август куни ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:59

    CNN: Путин ва Трамп Аляскадаги ҳарбий базада учрашади

    Дунё | 14 август, 09:55

    Тадбиркор “Ўзметкомбинат”га раҳбар бўлди

    Ўзбекистон | 14 август, 09:44

    Қозоғистон Женнифер Лопес концертидан қанча даромад топди? 

    Лайфстайл | 14 август, 09:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.