Ижтимоий тармоқларда «‘Халқлар дўстлиги’ санъат саройи ёнида оммавий муштлашув рўй берди» деб номланган видеотасвир тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 26 август куни соат 16:00 ларда Чилонзор тумани «Халқлар дўстлиги» санъат саройи олдида хусусий кинокомпания томонидан телесериалнинг тасвирга олиш ишлари олиб борилаётган эди. Суратга олиш жараёнида актёрлар ўзаро гап талашиб, тортишиб қолган ва жанжаллашиб кетишган.

Оғзаки жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади.

Бундан  аввал Наманганда қиморбозлар пичоқлашгани айтилган видео юзасидан маълумот берилгани, Сурхондарёдаги мактабда ўзаро жанжаллашган ўқитувчиларга жиноят иши қўзғатилгани ҳамда Қашқадарёда маст ота ўғлини темир бўлаги билан уриб, ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.