Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

«Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Қашқадарё ва Самарқанд тажрибаларини барча ҳудудларда жорий этади. Бунда ҳар бир маҳаллага дарахтларни парваришлаш учун Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 1 нафардан ишчи бириктирилади. Вилоят ҳокимлари Ҳусанов билан бирга ушбу тизимни амалиётга жорий қилишга масъул бўлади.

Шунингдек, туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига ажратилаётган 10 мингта штат доирасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудидан келиб чиқиб, 5 та ишчидан иборат дарахтлар сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади.

Ушбу гуруҳлар ҳудудлардаги дарахтларнинг хатлови, парвариш қилиниши ва сақланиши билан шуғулланади», – деди Президент.