Ўзбекистондаги ОТМларда ўқиётган талабаларнинг неча фоизи қизлар экани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили бошида жами олий таълим ташкилотлари сони 127 тани ташкил этиб, уларда 571,5 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
Таҳсил олаётган жами талабалардан 260 минг нафари — 45 фоизини қизлар ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020/2021-ўқув йили қабулидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти ажратилди.
2021/2022-ўқув йилидан бошлаб эса базавий тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 7 йил муддатга 14 фоиз ставка билан берилади