2021 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Ўзбекистонда топ-менежмент ва савдо билан шуғулланувчи касблар энг кўп маош оладиган йўналишларга айланган. Бу ҳақда компания ҳисоботига таяниб Spot хабар берди.
Бунда ўртача маош 9 миллион сўмдан ошади. Учинчи ўриндан юриспруденция соҳаси ўрин олган (7,3 миллион сўм).
Доимий етакчилардан бири бўлган IT соҳаси ўртача 7 миллион сўм ойлик билан тўртинчи поғонага тушиб кетган.
Шунингдек, топ-10 рўйхатдан «Қурилиш, кўчмас мулк» (6,9 миллион сўм), «Ходимларни бошқариш, тренинглар» (6,7 миллион сўм), «Хом ашё қазиб олиш» (5,8 миллион сўм), «Банклар, инвестициялар, лизинг» (5,7 миллион сўм), «Консультациялар» (5,7 миллион сўм) ўрин олган.
Мазкур ўнлик рўйхатга тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ўртача 5,5 миллион сўм ойлик билан якун ясаган.
Аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари масофадан туриб АҚШда ишлашга жалб қилиниши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)