Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон футболида доимо диққат марказида пойтахт жамоалари бўлиб келган. Биринчи футбол жамоаси Қўқон шаҳрида пайдо бўлган, «Нефтчи» ва «Навбаҳор» алоҳида порлаб чиққан бўлса ҳам, Тошкент ҳудудидаги жамоалар етакчиликни ҳеч кимга бермаган. Лекин 2011 йилда Қаршининг «Насаф» жамоаси Ўзбекистон учун биринчи халқаро совринни қўлга киритди.

«Узбекская кухня» блоги муаллифи Евдоким Раимов «Насаф»нинг тарихий натижасига муаллиф бўлганлар айни дамда нима билан шуғулланаётгани ҳақида материал тайёрлади. «Дарё» ушбу мақолани ўзбек тилида тақдим этади.

Фото: «Насаф»

Фото: «Насаф»

Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган (тўплар нисбати 30:4) «Насаф» нимчорак финалга чиқди ва бир ўйиндан иборат ушбу босқичда Иорданиянинг «Ал-Файсали» жамоасини 2:1 ҳисобида таслим этди. Чорак финалда Таиланд жамоаси «Чонбури»ни мағлуб этиб, ОФК Кубоги ярим финалига йўл олди. Ярим финалда «Ал-Виҳдат» жамоаси устидан ғалаба қозонди ва ўз тарихида илк бор финалга чиқди. Финал ўйини Қаршида бўлиб ўтди. Рақиб эса Қувайтнинг «Ал-Қувайт» жамоаси эди. «Насаф» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ОФК Кубоги соҳибига айланди. Бу ғалаба Ўзбекистон тарихидаги энг кўзга кўринарли натижалардан бири бўлиб қолди.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Азамат Алланиёзов Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси ҳисобланади. Азамат ўша мусобақада бир марта ўйин қайдномасига киритилган. Лекин бирор маротаба майдонга тушмади. 2016 йилга қадар «Насаф» шарафини ҳимоя қилган, кейин эса юқори лиганинг турли жамоаларида ўйнади. Ҳозирда Қорақалпоғистоннинг «Арал Самали» жамоасида тўп суради.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

«Пахтакор» сафида беш марта мамлакат чемпионига айланган Асрор Алиқулов «Насаф»га фахрий футболчи сифатида ташриф буюради. У ёш футболчилар билан ўз тажрибасини бўлишарди. Алиқулов юқори лиганинг турли жамоалари шарафини ҳимоя қилди ва 2016 йилда бутсисини михга илди. Асрор Алиқулов ҳозирда Про-Лигада ўйнайдиган «Шўртан» жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Шерзод Аъзамов ярим финалда «Ал-Виҳдат»га қарши учрашувдагина майдонга тушган, холос. Кейинчалик у «Насаф»нинг етакчиларидан бирига айланди. 2015 йилда Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди ва бир неча бор мамлакат чемпионига айланди. 2017 йил июль ойида «Пахтакор»га ўтди. 2016 йилда терма жамоага чақирилди, лекин асосий таркибдан ўрин ололмади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Жамоадаги биринчи мавсумида Эркин Бойдуллаев ОФК Кубогининг 9 та ўйинида иштирок этиб, ғалаба учун ўз ҳиссасини муносиб равишда қўшган. Эркин 2016 йилга қадар «Насаф» шарафини ҳимоя қилган. Кейин эса «Қизилқум»га ўтган. 36 ёшга кирган Эркин Бойдуллаев ҳануз Ўзбекистон Суперлигасида ўйнамоқда.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Черногориялик ҳужумчи 10 та гол билан ОФК Кубоги тўпурарига айланди. Миллий чемпионатда эса Иван Бошкович 4 марта рақиблар дарвозасини ишғол қила олган. Мусобақанинг гуруҳ босқичидаёқ 8 та гол уришга муваффақ бўлганди. Ҳиндистоннинг «Демпо» жамоасига қарши ўйинда покер қайд этган. Ҳужумчи «Насаф»да яна бир мавсум қолди ва кейин Таиландга жўнаб кетди. Бошкович Таиланддан сўнг Ўзбекистонга қайтди. Бу сафар футболчи эмас, мураббий сифатида. Ҳозирда «Бунёдкор» академиясида фаолият олиб боради.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Ўзбекистон чемпионатида туркманистонлик футболчи ҳақиқий юлдузга айланди. ОФК Кубогидаги ғалабадан сўнг Артур Геворкян 2013 йилда чемпионатнинг бронза медалига эга чиқди. Ўша мавсумда ҳужумчи 18 та гол билан иккинчи энг яхши тўпурарга айланди. Артур «Локомотив», «Қизилқум» каби жамоаларда ҳам ўйнашга улгурди. Шундан сўнг Индонезияга йўл олди. Ҳозирда эса Туркманистонда фаолиятини давом эттирмоқда.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Жаҳонгир Жиямуродов ярим финалда ҳал қилувчи пенальтидан унумли фойдалангани билан ёдда қолган. Ўша мавсумда Жаҳонгир жуда яхши ўйин кўрсатган ва рамзий жамоага киритилган.

«Насаф» билан 2012 йилда ОФК Чемпионлар Лигасида ҳам иштирок этди, шундан сўнг бошқа жамоаларда ўз омадини синаб кўрди. Мураббийлик фаолиятини иккинчи дивизионда ўйнайдиган «Зомин» жамоасида бошлади. Яқинда Тошкентнинг «Рубин» жамоаси мураббийлигидан истеъфога чиқди.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Мурод Зуҳуров жамоанинг ушбу мусобақадаги чемпионлигида асосий роллардан бирини ўйнаган. Ички чемпионатда 26 та ўйиннинг 10 тасида иштирок этган. 2013 йилда собиқ жамоаси «Бунёдкор»га қайтган. Фаолиятини ўша ерда якунлаган Мурод ҳозирда «қалдирғочлар»нинг иккинчи жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Мирзакамол Камолов ўша вақтдаги «Насаф»нинг захира футболчиси бўлган. ОФК Кубогида у 6 та ўйинда иштирок этган. Фақат биттасида 90 дақиқа ҳаракат қилган. «Аждарлар» билан мусобақада ғалаба қозонгач яна икки мавсум Қаршида қолди ва кейинчалик бошқа жамоага ўтиб кетди. 2019 йилда эса бутсисини михга илди.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

«Насаф»нинг энг ҳурматга сазовор ҳимоячиларидан бири Мақсуд Каримов ОФК Кубогидаги барча учрашувларда майдонга тушган. Ҳаттоки, гуруҳ босқичида Яманнинг «Ал-Тилал» жамоасига қарши ўйинда дарвозани қўриқлашига ҳам тўғри келган.

Каримов «Насаф»да яна етти йил фаолият олиб борди ва 2019 йилда «Қизилқум» сафига ўтди. 34 ёшида эса фаолиятини якунлади. Ҳозирда Мақсуд «Хоразм» жамоасида спорт директори лавозимида ишлаяпти.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Ботир Қораев жамоа сардори бўлган. Фахрий футболчи бўлишига қарамасдан, ОФК Кубогидаги ғалабадан кейин яна 3,5 мавсум «Насаф» шарафини ҳимоя қилган. «Шўртан»да фаолиятини якунлаган Қораев «Машъал» жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида ишлай бошлади. 2021 йилнинг бошида Ботир Қораев «Насаф»га спорт директори сифатида қайтди.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Шуҳрат Мирҳолдиршоев Қарши жамоасига мамлакат чемпионатининг икки карра тўпурари сифатида ташриф буюрган. ОФК Кубогида у захира ҳужумчиси ролини бажарган. Умумий ҳисобда 39 дақиқа майдонда ҳаракат қилган футболчи 2 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Қаршидан кетгач, Андижонда фаолият олиб борган. Футболчилик фаолиятини якунлагач, Шуҳрат «Навбаҳор» мураббийлар штабида иш бошлаган. Ҳозирда Наманган футбол ассоциацияси вице-президенти ҳисобланади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Сербиялик Боян Малишич 2011 йилдаги муваффақиятли мавсумда асосий роллардан бирини ўйнаган. Сербия чемпионатидан «Насаф»га ташриф буюрган футболчи ОФК Кубогидаги ғалаба ва мамлакат чемпионатидаги бронза медални қўлга киритгандан сўнг Украинанинг «Говерла» жамоасига ўтиб кетади. Украинадан кейин Гонконг, Филиппин жамоаларида ўйнаган футболчи 2021 йил бошида «Персеру» жамоасидан кетди. Малишич яқинда ўз Instagram’ида Қарши жамоаси билан қўлга киритилган ОФК Кубогини хотирлади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Терма жамоанинг собиқ футболчиси Фозил Мусаев Ўзбекистондаги машҳур ўйинчилардан бири. 2011 йилда Мусаев умидли футболчилардан бири эди. Чемпионликдан сўнг яна бир мавсум Қарши жамоаси шарафини ҳимоя қилган Фозил «Бунёдкор» сафига ўтди. Шундан сўнг унинг фаолиятида қизиқарли тус олди. Қатар, Эрон, Япониядаги «сайр»дан сўнг Мусаев Ўзбекистон Суперлигаси дебютанти «Турон» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Михаил Наумов «Насаф»нинг тўртинчи дарвозабони эди. Мавсум якунлангач, Ноаумов ўйин амалиётига эга бўлиш учун «Шўртан»га кетди. Аммо «Шўртан»да ҳам, бошқа жамоаларда ҳам Михаил кўп ўйнамади. Фаолиятидаги сўнгги муваффақият 2017 йилда Самарқанднинг «Динамо» жамоасида энг яхши футболчи номига сазовор бўлганидир. Ҳозирда у Суперлига жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Носир Отақўзиев 2010/11 йилги мавсумда «Олмалиқ» (ҳозирги «ОКМК») сафида чемпионат тўпурарига айланганди. 2011/12 йилги мавсумда эса «Насаф» сафига ўтган ҳужумчи асосан захира варианти сифатида кўрилган. Отақўзиев ОФК Кубогида 10 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 2018 йилда бутсисини михга илган ҳужумчи ҳозирда Фарғона футбол ассоциацияси вице-президенти сифатида фаолият олиб бормоқда.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Украина футболи вакили бўлган Андрей Переплёткин ОФК Кубоги—2011 да «Насаф»нинг ғалабасида муҳим рол ўйнаган. Ўзбекистонга келгунга қадар футболчи Ирландия клублари, шунингдек, «Саутҳэмптон» ва «Дерби Каунти» жамоаларида тўп сурган. Андрей жамоанинг мусобақадаги барча ўйинларида иштирок этган. 2013 йилда «Насаф»ни тарк этиб Арманистон, Кипр жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2017 йилда Латвиянинг «Елгава» жамоасида фаолиятини якунлаган.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Зафар Полвонов «Насаф» сафида ярим мавсум ўйнаган. Мусобақада эса бор-йўғи 58 дақиқа иштирок этган. 2017 йилдан буён «ОКМК» шарафини ҳимоя қилиб келади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Ахрол Рисқуллаев ОФК Кубогида 8 марта қайдномага киритилган. Майдонга тушган битта учрашувида 19 дақиқа ўйнаш насиб этган, холос. Шундан сўнг, Самарқанднинг «Динамо» жамоасига ўтди ва у ердаги 2 йиллик фаолиятидан сўнг футбол билан хайрлашишига тўғри келди. Оғир жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини эрта тугатган Ахрол ҳакамлик билан шуғуллана бошлади. Ҳозирда Ахрол Рисқуллаев мамлакатнинг энг олди ҳакамларидан бири.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Элдорбек Суюнов «Машъал» академиясида футбол сирларини ўрганган. 2008 йилдан бошлаб «Насаф»нинг ёшлар жамоаси таркибида майдонга туша бошлаган. Ёшлар таркибидаги ажойиб ўйинлари сабаб асосий жамоа мураббийи Анатолий Демяненко назарига тушади. 2011 йилги мусобақада Элдор 22 дақиқа ўйнаган. Кейинчалик эса қаршиликларнинг асосий дарвозабонига айланган. 2013 йилда у қуруқ серия бўйича чемпионат рекордини ўрнатди ва терма жамоадан чақирув олди. 2017 йилда «Пахтакор» дарвозабонни ўз сафига қўшиб олди. Суюнов ҳозир ҳам «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Кенжа Тўраев ОФК Кубогида 3 та ўйин ўтказган. 2012 йилда Тўраев ОАВ томонидан январь ойининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 2016 йилда Ғузорнинг «Шўртан» жамоасига ўтди. У ерда ярим мавсум ўйнаган Кенжа 2017 йилда Муборакнинг «Машъал» жамоасига ўтиб кетди.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Лутфулла Тўраев «Насаф»нинг алмаштириб бўлмас футболчиси эди. Плей-офф баҳсларида асосий ишларни бажарган. ОФК Кубогидаги чемпионликдан сўнг Тўраев «Бунёдкор» сафига ўтди. Орадан икки йил ўтгач, «Локомотив» шарафини ҳимоя қила бошлади. Кейин Малайзиянинг «Фелда Юнайтед» жамоасидаги бир мавсумлик фаолиятидан сўнг «ОКМК»га қайтиб келди. 2019 йилдан буён «Бунёдкор»да тўп суради.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Артём Филипосян жамоанинг асосий ҳимоячиси эмасди. Лекин майдонга тушганида рақиб ҳужумчиларига имкон қолдирмас эди. ОФК Кубоги—2011 да Артём 6 та ўйинда майдонга тушди. Кейинги мавсумда «Бунёдкор» сафига ўтди. Ундан сўнг Хитойда бироз фаолият олиб боргач, Тошкентнинг «Локомотив» жамоасига қайтди. Кейин эса Самарқанднинг «Динамо»сида, Бухоронинг «Бухоро» жамоаларида ўйнаган Артём ҳозирда Таиланднинг иккинчи дивизионидаги жамоа «Муангкан Юнайтед» шарафини ҳимоя қилади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Самандар Шодмонов «Насаф» сафида нуфузли мусобақада 3 та ўйинда майдонга тушган. Мавсум ўртасида «Насаф»ни тарк этиб, «Машъал»га ўтади. 2018 йилда эса фаолиятини якунлади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Элдор Шомуродовнинг амакиси Илҳом Шомуродов мусобақанинг 9 ўйинида иштирок этиб, 3 та гол урган. 2016 йилда оғир жароҳат туфайли фаолиятини якунлашга мажбур бўлади.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Илҳом Юнусов ўша вақтда жамоанинг тажрибали футболчиси бўлган. У ОФК Кубогида жуда кам ўйнади, лекин мамлакат чемпионатида жамоаси учун фойдали футболчи бўла олди. 2015 йилда «Насаф»ни тарк этди. 2019 йилда «Динамо» сафида фаолиятини якунлади. Ҳозирда Одил Аҳмедов академиясида мураббий бўлиб ишлайди.

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Коллаж: «Sports.ru»/ «Дарё»

Анатолий Демяненко 2007 йилда Украинада йилнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилинган. Демяненко ОФК Кубоги—2011 даги сенсацион ғалабасига қарамасдан жамоани тарк этди. Бир нечта интервьюсида бу ишидан афсусланганини ҳам таъкидлаб ўтди. Анатолий 2020 йил бошида Словакиянинг «Нитра» жамоаси бош мураббийига айланди. Аммо апрель ойида истеъфога чиқарилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Комидаги “Қариялар уйи”да ёниб кетган 23 киши, мойланмаган “домкрат” сабаб ҳалокатга учраган самолёт ва кимёвий қуролдан илк бор фойдаланган Германия. Кун хронолог...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 59 ёшли эркакни поезд босиб кетди (видео) 
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI