• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    UFC’да жанг қиладиган тўртинчи ўзбекистонлик, «Барселона»га шарт қўйган Брэйтуэйт, Паралимпия ўйинларини ўтказиб юборадиган Афғонистон терма жамоаси. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 17 август кунининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Фото: Instagram / Саидёқуб Қаҳрамонов

    Фото: Instagram / Саидёқуб Қаҳрамонов

    UFC’да иштирок этадиган Ўзбекистон вакиллари сони 4 нафарга етади. Самарқандда туғилган Саидёқуб Қаҳрамонов 21 август куни (Тошкент вақти билан 22 август тонги) Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC on ESPN 29 мусобақасида жанг қилади. Унга гуамлик Тревин Жонс (13-6) рақиб бўлади. Бу ҳақда спортчининг ўзи «Дарё»га маълум қилди.

    Маълумот учун, айни пайтда Маҳмуд Муродов, Заррух Адашев ва Лилия Шокирова UFC промоушенида ҳаракат қилмоқда.

    Фото: Instagram / Сабина Тошкенбоева

    Фото: Instagram / Сабина Тошкенбоева

    Ўзбекистонда яна бир спортчилар оиласи пайдо бўлади. Бадиий гимнастикачи Сабина Тошкенбоева ва таэквондочи Ниёз Пўлатов турмуш қуради. Никоҳ оқшоми 2 сентябрь куни бўлиб ўтади.

    Аввалроқ Токио—2020 Олимпиадаси бронза медали соҳиби Бекзод Абдураҳмонов ва ушбу Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроқдори бўлган таэквондочи Нигора Турсунқулова турмуш қурганди.

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
    Токио—2020 Олимпиадасида иштирок этган боксчи Райҳона Қодировага президент совғаси Nexia 3 автомобили топширилди. Токио Олимпия ўйинларида -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Райҳона Қодирова 1/8 финалда Конго ДР вакили Юмба Наомиени 5:0 ҳисобида мағлуб этган, чорак финалда эса бразилиялик Беатрис Феррейрага имкониятни бой берганди.

    Жаҳон

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт клуб раҳбариятидан маошини оширишни сўрамоқда, дея ёзмоқда Mundo Deportivo нашри.

    Ўзини асосий таркиб футболчиси деб ҳисоблаётган даниялик, агар янги битим шартлари қайта кўриб чиқилмаса, «Барселона»дан шартномани бекор қилишни сўрайди.

    Фото: «Рома»

    Фото: «Рома»

    «Рома» «Челси» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам трансферини эълон қилди. Рим клуби 23 ёшли футболчи учун 40 миллион евро тўланганини хабар қилди. Шунингдек, «Челси» футболчи кўрсатадиган ўйинга қараб, турли хил бонуслар ҳам олиши мумкин. Абраҳам «Рома» билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолаган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Европа Суперлигасининг 9 жамоаси «Милан», «Челси», «Арсенал», «Атлетико», «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед», «Манчестер Сити», «Интер» ва «Тоттенҳэм» Европа клублари ассоциациясига қайтди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

    Ҳозирда фақат «Ювентус», «Барселона» ва «Реал» клублари Суперлига ғоясидан воз кечмаган.

    Афғонистон терма жамоаси мамлакатда юзага келган нотинч вазият сабабли Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди, деб ёзмоқда The Japan Times Халқаро олимпия қўмитасига таяниб.

    «Афсуски, Афғонистон миллий паралимпия қўмитаси Токио—2020 Паралимпия ўйинларида қатнашмайди. Мамлакатдаги ҳозирги қийин вазият туфайли барча аэропортлар ёпиқ ва улар Токиога бора олмайди. Жамоа ва расмийлар бу қийин пайтда хавфсизликда бўлади деб умид қиламиз», — деди ХОҚ вакили Крейг Спенс.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    17.08.2021, 21:19   Изоҳ (0)   58315
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна бир спортчилар оиласи пайдо бўлади. Бадиий гимнастикачи Сабина Тошкенбоева ва таэквондочи Ниёз Пўлатов турмуш қурмоқда

    17.08.2021, 17:28

    Токио Олимпиадаси иштирокчиси Райҳона Қодировага Nexia 3 автомобили совға қилинди

    17.08.2021, 16:41

    UFC’да иштирок этадиган Ўзбекистон вакиллари сони 4 нафарга етади. Саидёқуб Қаҳрамонов 22 августда АҚШда жанг қилади

    17.08.2021, 15:57

    Атлантадан Токиогача. Ўзбекистон ўзи қатнашган Олимпиадаларда қандай натижаларга эришган?

    17.08.2021, 15:02

    Афсонавий рекордлар муаллифи Герд Мюллерни хотирлаб (фотогалерея)

    16.08.2021, 22:16

    Легионерлар. Машариповнинг омадли дебюти, Шомуродов, Сергеев ва Турсуновдан гол. Одил Аҳмедов жамоаси эса мағлуб бўлди

    16.08.2021, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Талабалар билан шартнома тузган ижарачиларга 7 ойда 40,7 млрд сўмлик солиқ имтиёзи берилди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:40

    Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи: турк шоу-бизнесидаги энг машҳур жуфтлик ажралишди

    Шоу-бизнес | 26 август, 19:30

    Трамп АҚШ Федерал захира тизими бошқарув кенгаши аъзосини ишдан бўшатмоқчи

    Дунё | 26 август, 19:15

    Солиқ тўламай қиймати 150 млрд сўмга яқин товар сотган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 19:00

    Боливия президентлигига номзод Россия билан йирик шартномаларни бекор қилишни ваъда қилди

    Дунё | 26 август, 18:45

    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди

    Реклама | 26 август, 18:00

    Ўзбек санъаткорлари Instagram’да реклама учун қанча ҳақ олади?

    Маданият | 26 август, 18:36

    “Россия Путиннинг Зеленский билан учрашувини чўзмоқда” — Мерц

    Дунё | 26 август, 18:25

    Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 26 август, 18:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.