“Энди Россия катта оға эмас”. Нега Арманистон ҳиндлар ва форслардан кўпроқ қурол сотиб олмоқда?
Россия Арманистонни Озарбайжон билан Қорабоғ урушида очиқча қўллаб-қувватламади. Қолаверса, Ғарб билан яқинлашиш сиёсати сабаб Ереванни сиқувга ола бошлади. Бу Арманистонни ҳарбий соҳада янги ҳамкорлар излашга, аниқроқ айтганда Ҳиндистон, Эрон ва Франциядан йирик миқдорда қурол-яроғлар сотиб олишга ундади. Мақолада мамлакат ўз қуролли кучларини Россия иштирокисиз қандай модернизация қилаётгани, арманлар ҳиндлар ва форслардан қанақа ҳарбий техникалар сотиб олаётгани ҳақида сўз боради.