• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» афғонистонлик амалдорлар учун умумий амнистия эълон қилди

    «Толибон» Афғонистон ҳукумати амалдорларига умумий амнистия эълон қилди ва давлат органларининг фаолиятини қайта тиклашга чақирди. Бу ҳақда «Толибон» тарқатган баёнотга асосланиб, «РБК» хабар берди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Ҳамма учун умумий амнистия эълон қилинди, шунинг учун сиз тўлиқ ишонч билан одатий ҳаётингизга қайтишингиз керак», — дейилади баёнотда.

    15 август куни «Толибон» жангарилари Кобулда президент саройини эгаллаб, Афғонистон устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилгач, президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди. У қатлиом содир бўлмаслиги учун истеъфога чиққанини айтди.

    Ўз навбатида, Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ мамлакатда халқ билан қолишини маълум қилди. «Ўз еримда. Халқ билан бирга. Сабаб ва мақсад билан. Ҳақиқатга қатъий ишонч билан. Бизнинг қонунчилигимиз — Покистон томонидан қўллаб-қувватланаётган зулм ва шафқатсиз диктатурага қарши туриш», — деди у. Аввалроқ у ҳеч қачон «Толибон» жангарилари олдида бош эгмаслигини айтганди.

    Афғонистоннинг Pajhwok агентлиги хабар беришича, Ашраф Ғани қочиб кетганидан кейин собиқ ҳукуматдаги юқори лавозимли амалдорларнинг аксарияти ва кўплаб афғон сиёсатчилари мамлакатни тарк этган. Агентлик таъкидлашича, сиёсий элитанинг бир қисми Афғонистонда қолган, улар янги сиёсий инқирознинг олдини олиш, ҳукуматдаги бўшлиқни тўлдириш ва уни тинч йўл билан топшириш ниятида.

    Pajhwok маълумотларига кўра, Ғани, унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳиб ва ​​президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Фазл Маҳмуд Фазли аввал Тожикистонга, ундан кейин Уммонга учиб кетган.

    Илгари Балх вилоятида «Толибон»га қарши уруш эълон қилган таниқли сиёсий арбоблар маршал Абдурашид Дўстум ва Ато Муҳаммад Нур «Толибон» мамлакат шимолидаги асосий шаҳар — Мозори Шарифни эгаллаб олгач, Тожикистонга қочиб кетган. Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши раисининг собиқ ўринбосари Серур Аҳмад Дуррани АҚШга жўнаб кетди, президентнинг қонун бўйича бош маслаҳатчиси Кабир Исса Ҳел эса Буюк Британияга кетди. Мудофаа вазири Бисмиллаҳ Муҳаммадий Дубайга, Ҳирот вилоятидаги халқ лашкари раҳбари Муҳаммад Исмоилхон Эронга жўнаб кетди.

    Бундан ташқари, Pajhwok хабарига кўра, Халқ палатаси (парламент қуйи палатаси) спикери Мир Раҳмон Раҳмоний бошчилигидаги афғон сиёсатчиларидан иборат катта делегация Покистон раҳбарияти билан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш учун Покистонга йўл олган.

    Ўз навбатида, Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай, Миллий ярашув Олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла ва Афғонистон Ислом партияси раҳбари Гулбеддин Ҳикматёрлар ҳокимиятни «Толибон»га тинч йўл билан топшириш учун Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузган.

    Pajhwok’нинг ёзишича, Афғонистондаги тожиклар жамиятининг нуфузли раҳбари Аҳмад Шоҳ Массуднинг ўғли Аҳмад Масуд, собиқ биринчи вице-президент Амрулла Солиҳ ва бошқа бир қанча нуфузли сиёсатчилар Афғонистоннинг «Толибон» ҳали етиб бормаган Панжшир вилоятида бўлиб турибди. Улар «Толибон»га қаршилик кўрсатувчи куч ташкил қилиш ниятида.

    16 август куни The Washington Post (WP) газетаси АҚШ ва Афғонистондаги манбаларга таяниб, «Толибон» афғонистонлик амалдорларга қурол эвазига пора бергани ҳақида ёзганди.

    Шунингдек, «Толибон» аъзолари Кобулдаги вазиятни ўз назоратига олгач, жиноятларга алоқадор кимсаларни ҳибсга олишни бошлагани хабар қилинди. Ташкилот расмий вакили Забиҳулло Мужоҳиднинг сўзларига кўра, ҳеч кимга собиқ амалдорларнинг уйига кириши, уни вайрон қилиши, улардан машина талаб қилиши ёки одамларга таҳдид қилишига рухсат берилмаган. Бундай кимсаларга жиддий тарзда муносабатда бўлинади ва улар жиддий таъқибга учрайди.

    Мавзуга доир: «Толибон» ҳокимият тепасига келган Афғонистоннинг биринчи куни қандай ўтди? Минглаб одамлар қочишга уринмоқда, «Толибон» фуқароларга тинч-осойишта ҳаёт ваъда қилди. Асосий маълумотлар

    17.08.2021, 14:40   Изоҳ (0)   46296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1,5 мингга яқинлашди (фото ва видео)

    17.08.2021, 14:10

    Афғонистон махсус кучлари тарқатиб юборилди, аҳолидан қурол-яроғлар мусодара қилинмоқда

    17.08.2021, 13:58

    Фото: АҚШ ҳарбий транспорт самолёти Кобулдан 640 қочқинни битта рейсда эвакуация қилди

    17.08.2021, 13:23

    Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этиш қарори ҳақида деярли ҳеч кимга айтмаган

    17.08.2021, 12:46

    Германия, Нидерландия ва Чехия самолётлари Кобул аэропортига қўна олмади

    17.08.2021, 12:22

    «Биз афғонларга ўз келажагини қуриши учун ҳамма нарсани бердик. Аммо ушбу келажак учун курашиш истагини бера олмаймиз». Байден Афғонистондаги вазият юзасидан нутқ

    17.08.2021, 11:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.