Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиялик оториноларинголог, тиббиёт фанлари номзоди Ксения Карташова COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касаллангандан кейин маълум вақт давомида беморда ҳид ва таъм билиш қобилиятининг йўқолишига нима сабаб бўлиши ҳақида «Российская газета» нашрига маълумот берди.

Фото: «Москва 24»

Фото: «Москва 24»

Шифокорнинг айтишича, SARS-CoV-2 вируси организмга тушгач, респиратор-ҳид билиш нейронлари ишлашини таъминлайдиган ҳужайраларга зарар етказади. Ёрдамчи ҳужайралар ҳалок бўлгач, нейронлар ўз ишини бажаришни тўхтатади ва бемор ҳид ҳамда таъмни сезмай қолади.

Бундан ташқари коронавирусни юқтириб олиш оқибатида ҳали ҳид ва таъм билиш бўйича тажриба тўплаб улгурмаган нейронлар аста-секин шаклланади.

«Илмий назарияларнинг бирига кўра, нейронлар туфайли биз ҳидларни нотўғри, бузилган кўринишда қабул қиламиз. Нейронлар бизга нотўғри сигналлар бера бошлайди. Ҳаммаси индивидуал, ҳар кимда турлича ҳид ҳамда таъм чалкашликлари кузатилиши мумкин», — дея маълумот берган Ксения Карташова.

Шунингдек, шифокор коронавирусни оғир ўтказган беморлардаги янги клиник тадқиқотлар натижалари бўйича ҳам маълумот берган. Уларнинг айримларида гиппокамп, яъни миянинг ҳис-туйғулар, хотира шаклланишида иштирок этадиган қисмида ўзгаришлар кузатилган.

«Ҳид ҳамда таъмни билиш занжири гиппокамп билан бирга ўтади, айнан шунинг учун ҳам айрим ҳидлар эмоционал хотирани уйғотади. Масалан, енгил ҳидли атирларни ҳидлаб, уни ишлатадиган одамни эслаш мумкин. Миянинг мазкур қисмидаги бузилишлар ҳид ва таъм билишда хатоларни юзага келтиради», — дея қўшимча қилган оториноларинголог.

Одатий ҳид ҳамда таъм билиш қобилиятига қайтиш одамнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ жараён.

«Кимдадир бешинчи кун, бошқа бировда касалликни ўтказганидан кейин беш ой ўтгач, ҳид ва таъм билиш қобилияти қайтади», — деган шифокор.

Аввал британиялик олимлар коронавируснинг асосий симптомлари ўзгарганини ҳамда коронавирусдан соғайган инсонларнинг ақлий салоҳият даражаси тушиб кетаётганини аниқлагани ҳақида хабарлар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди