Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

16 август куни пандемияга қарши курашиш доирасида Бухоро яҳудийларининг бутунжаҳон конгресси шафелигида Global Jewish Assistance and Relief Network фонди томонидан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи қисми Тошкентдаги Ислом Каримов халқаро аэропортига олиб келинди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.

Фото: «Дунё» агентлиги

Фото: «Дунё» агентлиги

Беғараз ёрдамнинг иккинчи жўнатмаси таркибига 31,2 минг дона №95, 4 минг дона KN95 ва 102 минг дона уч қатламли АSТМF2100 Level 1 маркали, жами 137,2 минг дона тиббий ниқоблар киритилган.

Таъкидланишича, ушбу фонд тақдим этган ёрдам доирасида Ўзбекистонга жами 271,2 минг дона тиббий ниқоб келтирилди. Юк коронавируснинг янги тўлқинлари ва мутацияларига қарши курашиш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг тиббий таъминот захираларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида жўнатилган.

Фото: «Дунё» агентлиги

Фото: «Дунё» агентлиги

Юкнинг иккинчи қисмини Нью-Йоркдан Тошкентга етказиб бериш UMT GlobalLogistics LLC юк ташиш компанияси директори Акмалжон Жумабоевнинг молиявий кўмагида амалга оширилган.

Фото: «Дунё» агентлиги

Фото: «Дунё» агентлиги

Беғараз ёрдам юки Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва Исроилдаги элчихонаси дипломатлари кўмагида шакллантирилди ва жўнатилган. Маълум қилинишича, Ўзбекистонга тақдим этилган тиббиёт маскаларини республиканинг тегишли тиббиёт муассасаларига етказиб бериш таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, Global Jewish Assistance and Relief Network (АҚШ) жамғармаси томонидан беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган тиббий ниқобларининг биринчи қисми Ўзбекистонга 9 август куни келтирилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди