• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистон «Толибон»га қандай таслим бўлди?

    Афғонистоннинг таянчларидан бири — Мозори-Шарифни қўлга киритган «Толибон» бир ҳафта ичида эгаллаган шаҳарлари сонини 20 дан оширди. Жалолобод жангсиз эгаллангач, Кобул ҳам худди шундай таслим қилинди ва «Толибон» бутун Афғонистонни тўлиқ назоратга олганини эълон қилди. «Толибон»нинг йирик шаҳарларни жуда тез ва бутун мамлакатни эгаллаши қандай содир бўлди? Афғонистонда «Толибон» назорати қанча вақт давом этади? «Дарё» колумнисти Сарвар Жалолов ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилади.

    Пойтахт Кобул жануби-ғарбидаги Ғазни шаҳридаги майдонда «Толибон» байроқлари илинган. 14 август

    Пойтахт Кобул жануби-ғарбидаги Ғазни шаҳридаги майдонда «Толибон» байроқлари илинган. 14 август
    Фото: AP Photo

    Давлатга айланолмаган давлат

    Давлат ташкилотлари бирор маҳсулот ёки хизмат ишлаб чиққанда, одатда икки «истеъмолчи»дан бирига мўлжалланган бўлади. Бири аҳоли, икинчиси — раҳбарият. Одатда айнан аҳоли учун бирор нима ишлаб чиқилса, унинг самараси узоқроқ вақтдан кейин кўриниши мумкин, бироқ шунга яраша узоқ муддатга фойдали бўлади. Раҳбариятга кўрсатиш учунгина ишлаб чиқилган нарса эса жуда тез самара кўрсатади, чиройли кўринишга эга бўлади ва ҳатто аҳолига ҳам қулайлик яратиши мумкин. Лекин раҳбариятнинг ушбу масалага қизиқиши қолмаса, унга бутунлай эътибор кўрсатмай қолинади ва қанчалик яхши қилинганига қарамай йўқолиб кетиши мумкин.

    Ғарбнинг Афғонистонда қурган давлатини ҳам шунга ўхшатиш мумкин. Бу давлат Афғонистонда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий жиҳатдан жуда тез ва катта ўзгаришларга олиб келди. Аҳолига ҳам яхши фойда берди — иқтисодиёт, бизнес ривожланди, таълим ва соғлиқни сақлашда ўзгаришлар бўлди. Айниқса аёллар таълим олишидаги ўсиш энг катта муваффақиятлардан бўлди. Бироқ бу давлатни ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий ва ҳатто улкан моддий ёрдам орқали иқтисодий жиҳатдан «ушлаб» турган АҚШда қизиқиш пасайиши билан бу давлат устунларига дарз кета бошлади.

    2014 йилда янги Афғонистоннинг илк президенти — Ҳамид Карзайнинг иккинчи ваколат муддати тугаб, президентлик сайловида иштирок этмади. Сайловнинг иккинчи турида Ашраф Ғани 55 фоиз овоз билан ўз ғалабасини эълон қилгач, унинг рақиби — собиқ ташқи ишлар вазири ва 1990 йилларда «Толибон»га қарши курашган Шимолий Альянснинг муҳим шахсларидан бўлган Абдулла Абдулла буни тан олмади ва овозларни қайта санашни талаб қилди. АҚШ давлат котиби Жон Керри воситачилигида ўтган музокаралар ва узоқ тортишувлардан кейин қайта санашдан кейин мағлуб деб топилган томон учун ваколатлари бош вазирдан анча кўп бўладиган олий ҳукумат раҳбари лавозими яратилишига келишилди. Шундай қилиб, Ғани президент, Абдулла олий ҳукумат раҳбари сифатида ҳокимиятни бўлиб олди.

    Тобора ўзини тиклаб бораётган «Толибон» учун АҚШ бошчилигидаги коалиция қўшинларини камайтиришни бошлаган бир пайтда бўлинган марказий ҳукуматдан ҳам яхшироқ совға бўлиши мумкинми? Ғани президентлиги даврида Абдулла билан яширин-ошкора курашни давом эттирди. «Толибон»га қарши кураши туфайли афғонлар орасида катта обрўга эга бўлган Шимолий Альянснинг собиқ етакчилари — дала қўмондонларини расмий ҳукуматда мартаба, пул ёки билвосита тўсиқлар қўйиш орқали «зарарсизлантирди». Жумладан, кеча Мозори-Шариф учун жангда «Толибон»дан енгилган Абдурашид Дўстум ва Ата Муҳаммад Нурга ҳам юқори лавозимлар берилган эди.

    2019 йилдаги президент сайловида ҳам 2014 йилдаги ҳолат такрорланди. Ғани ўзини ғолиб деб эълон қилиб инаугурация ўтказган бир пайтда Абдулла ҳам ўз тадбирида президент сифатида қасамёд қилди. АҚШ 1 миллиард долларлик моддий ёрдамини кесиш билан таҳдид қилгач, бир неча ойдан кейин томонлар яна келишувга эришди ва Абдулла учун янги — Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари лавозими ташкил этилди ва «Толибон» билан тинчлик музокараларини олиб бориш ваколати топширилди.

    Умуман, Ғани ва Абдулланинг ҳокимиятни бўлиб олган ҳолда Афғонистонни бошқаришга уринишидан асосан «Толибон» ютди. Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кемерон бу ҳақида шундай фикр билдирган эди: «Ғани ва Абдулла Афғонистонни коррупциялашган давлатдан фантастик даражада коррупциялашган давлатга айлантирди». Коррупция авж олиши натижасида аҳолининг ҳам давлатдан кўнгли қолиб борарди. Бу ўз навбатида ҳатто бошидан «Толибон»га ашаддий қарши бўлган шимолдаги этник гуруҳлар орасида ҳам ушбу ҳаракатни 1990 йилларда советлар қолдирган коррупцияни йўқотади деб ўйлашганидек муқобил вариант сифатида кўриш бошланди. Айниқса таълим етиб бормаган қишлоқ ҳудудларида.

    Таслим бўлиш «стратегияси»

    Ушбу видеохаритада «Толибон» апрель ойидан буён Афғонистон ҳудудлари устидан назоратни қандай кенгайтиргани кўрсатилган. Ҳудудларни эгаллашни қишлоқлардан бошлаган толиблар июнь ойидан жадаллашиб, туман марказларини эгаллай бошлади ва июль охирига келиб 75 фоиз туманларни эгаллади. Охирги бир ҳафта ичида эса 22 та вилоят маркази (жами 34 та вилоят мавжуд), икки кунда эса бутун Афғонистонни эгаллади. Бутун бошли шаҳарларни ва мамлакатни бунчалик тез эгаллаган «Толибон» шунчалик қудратлими?

    Гап шундаки, «Толибон» қишлоқларни ва туман марказларини, асосан, жангсиз эгаллаётган бир пайтда Ғани ҳукумати буни тактик чекиниш деб атаб, аҳолига ва инфратузилма объектларига зарар етказмаслик учун ҳарбийлар чекинаётгани, «Толибон» билан тунги вақтларда ва бўш ерларда урушиб эгалланган ҳудудлар қайтариб олинишини таъкидлаганди. Афғон армияси ҳақиқатан ҳам бир неча ҳудудларни қайтариб олишни уддалаб, бу баёнотларда жон бордек таассурот уйғотганди. Бироқ охирги ҳафталардаги интенсивлашув бу барибир вақтинча бўлганини кўрсатди.

    Хўш, нега 300 минг кишилик афғон армияси ўзидан 3—4 баравар кам «Толибон» жангчиларига қаршилик кўрсатмаяпти? Сабаби, тўғрироқ ифодаланган вариант — қаршилик кўрсатолмаяпти эмас, балки қаршилик кўрсатмаяпти. Ҳарбийлар ўз ўринларини шунчаки ташлаб кетмаяпти — у ердаги қуроллар ва ҳарбий техникани ҳам «Толибон» қўлига қолдириб кетяпти. Афғонистон бўйича ишончли репутацияга эга журналистлар ҳам армия жанг қилишни билмаслиги эмас, буни истамаётгани асосий муаммо эканлигини таъкидламоқда.

    Мозори-Шарифдан Абдурашид Дўстум билан қочган Балх тожиклари етакчиси Ата Муҳаммад Нур ҳукумат расмийлари ва ҳарбийлар ҳеч бир қаршиликсиз таслим бўлгани ҳамда қурол ва техникаларини «Толибон»га топшираётганини уюштирилган фитна сифатида таъкидлаган. Афғонистон бўйича таниқли эксперт Женнифер Муртазшвили бу Ғани ҳукумати «Толибон»дан кўра Шимолий Альянс етакчиларига қарши курашишдан кўпроқ манфаатдор эканлиги ҳақида таассурот шакллангани ва бу келажакка ҳам таъсир қилишини айтган.

    «Толибон» чангалидаги Афғонистон

    Шундай қилиб «Толибон» ҳатто 1990 йилларда ҳам уддаламаган иши — бутун Афғонистон устидан назорат ўрнатишга эришгани айтилмоқда. Бироқ ҳозир «Толибон» ҳам, Афғонистон ҳам аввалгидек эмас. «Толибон» Доҳадаги сиёсий бюроси орқали халқаро ҳамжамият билан фаол алоқа қиляпти — АҚШ билан ҳужум қилмаслик бўйича келишувга эришган, барча қўшнилари ва Россия билан гаплашмоқда, Хитойда меҳмон бўлмоқда. Афғонистон халқи эса 25—30 йил олдингидан фарқли равишда «Толибон» мамлакатни коррупциядан қутқариб, яхши ҳаёт сари етаклайди, деб ўйламайди. Реалликни кўриб бўлган.

    Шу сабабдан миллионлаб афғонлар ўз юртини ташлаб кетишга мажбур бўляпти. АҚШ бошчилигидаги коалиция эса ўта худбинлик ва масъулиятсизлик билан ҳаракатланиб, 20 йилда эришилган барча ютуқлар саробга айланишини индамай кузатмоқда. Бу нафақат президент Байденнинг, балки АҚШнинг давлат сифатидаги йирик стратегик мағлубияти сифатида тарихга кириши мумкин. Вазият шунчалик жиддийлашганда ҳам ўз одамларини эвакуация қилишдан бошқа чора кўрилмаётгани бундан кейин ҳам вазиятга катта таъсир ўтказилмаслигини англатади. Ваҳоланки, ҳаводан қўллаб-қувватлашнинг ўзи билан ҳам «Толибон»ни тийиб туриш мумкинлиги ҳарбий экспертлар томонидан таъкидланганди.

    «Толибон» Кобулни ҳам эгаллагач, Афғонистон ҳукуматини ҳам қўлга олиши кутилмоқда. Айни пайтда 1990 йиллардагидан фарқли равишда Шимолий Альянс кўринишидаги муқобил ҳукумат ҳам, «Толибон»дан холи ҳудуд қолмаган тақдирда қўшнилар ҳам, халқаро ҳамжамият ҳам толиблар билан ишлашдан ўзга чораси қолмайди. Гарчи улар ҳукумат тинч йўл билан эгалланган тақдирдагина «Толибон»ни тан олишини такрорлаб келаётган бўлса ҳам. Марказ «Толибон»га ҳукуматни тинч йўл билан топшириши кутилмоқда, демак, бу қанчалик кулгили бўлмасин, халқаро ҳамжамиятнинг талабини қондирган ҳисобланади.

    «Толибон» ҳукуматни куч билан эгаллаган тақдирда ҳам ташқи кучлардан бирортаси 20 йил аввал бўлгани каби куч ишлатишини кутиш деярли имконсиз. Барчаси «Толибон»нинг бошқарув қобилияти ва аҳолининг муносабатига боғлиқ бўлиб қолади. Биринчидан, «Толибон»нинг жойлардаги тарқоқ вакиллари унинг номидан халқаро ҳамжамият билан иш олиб бораётган сиёсий бюрони ҳар доим ҳам эшитавермайди — сиёсий бюронинг Кобулни босиб олмаслик бўйича баёноти ва Кобулга ҳужум бошлангани ҳақидаги хабарлар бунга яққол мисол бўла олади. Шундай бўлган тақдирда жойларда куч ишлатишдан бошқа нарсани билмайдиган толиблар озми-кўпми шакллангани сиёсий ва ижтимоий институтлар орқали бошқаришни эплай олмаслиги эҳтимоли юқори.

    Иккинчидан, аҳолининг катта қисми «Толибон»га хайрихоҳ эмас ва бундай шароитда узоқ бошқариш осон эмас, айниқса, фақат куч ва зулм билан ҳаракат қилинганда. Эртами-кечми аҳолининг сабр косаси тўлиб, қаршилик кўрсатишни бошлайди. Учинчидан, ҳозир чекка ҳудудларга ва бошқа давлатларга қочган 1990 йиллар қаҳрамонлари, шунингдек, янги пайдо бўлган етакчилар ўз ҳудудларини қайтариб олиш бўйича ҳаракат бошлаши ва бунинг учун ташқаридан ҳам кўмак топишини кутиш мумкин.

    Афғонистоннинг қўшнилари, жумладан, Марказий Осиё давлатларида айни пайтда «Толибон» билан гаплашишдан бошқа вариант қолмаган. Бироқ вақт ўтиши билан кучлар мувозанати ўзгарган тақдирда «Толибон»ни охиригача тан олишни маъқул кўрмасликлари эҳтимоли юқори. Аммо аввал ҳам айтилганидек, «Толибон» Афғонистоннинг шимолдаги қўшнилари билан (бошқалари билан ҳам) ҳарбий зиддиятга бориши эҳтимоли жуда паст (бутунлай йўқ эмас, албатта). Марказий Осиё учун асосий таъсир ўн минглаб афғон муҳожирлари ва иқтисодий алоқалардаги ўзгаришлар билан чекланиши мумкин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир: 

    • «Толибон» ва дунё: ким кимга керак?
    • «Толибон», АҚШ ва Марказий Осиё. Афғонистондаги вазият ҳақида
    • «Афғонистонда болалар йўқ, болалиги тортиб олинганлар бор». «Толибон» ва унинг шафқатсизликлари ҳақида Ўзбекистонда яшаётган афғонистонлик ҳикояси

    15.08.2021, 20:35   Изоҳ (0)   222443
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.