Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон томонидан олинган суратлар Лондондаги Қироллик ҳарбий музейи экспозициясидан ўрин олди. Бу борадаги тегишли маълумот герцогларнинг Instagram’даги саҳифасида пайдо бўлган, деб ёзади «Korrespondent.net».
Таъкидлаш керакки, Кейт Миддлтон анчадан буён сураткашлик билан шуғулланиб келади. Унинг объективидан фақатгина қариндошлари ўрин олмайди. Масалан, 2020 йилнинг қишида у Холокoстни бошидан ўтказган инсонларни суратга олган эди. Айнан ушбу суратлар экспозицияга тақдим этилган.
«Лондондаги Қироллик ҳарбий музейининг Холокoстни бошдан кечирганларнинг 50 дан ортиқ портрети ўрин олган янги кўргазмасини бир қисми бўлиш мен учун катта шараф», — дейди Миддлтон.
Шу билан бирга, хабарда таъкидланишича, ушбу тасвирлар Холокостдан омон қолган инсонлар ва уларнинг оилаларини ёш авлодлари ўртасидаги алоҳида алоқани акс эттиради, шунингдек, бу даҳшатли қайғуни эслаб қолиш учун жамоавий жавобгарликни эслатади.
Аввалроқ «Гарри ва Меган: саройдан қочиш» фильмининг трейлери тақдим этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)