Apple’нинг сентябрь ойида тақдим этилиши кутилаётган iPhone 13 линейкаси янги опцияларга, хусусан, камерага боғлиқ қатор янгиликларга эга бўлади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Gizmochina

Bloomberg эксперти Марк Гурманнинг ҳисоблашича, Apple видеога портрет режимини қўшади. Биринчи бор ушбу режим 2015 йилда — iPhone 7 сериясида пайдо бўлганди. Бироқ ундан фақатгина суратга олиш ишларида фойдаланилади.

Видео учун портрет режими муқобил вариантига хос тарзда ишлайди: чуқурликни ўлчаш датчиги фақат объектга фокус олиб, фоннинг чапланиш эффектини ҳосил қилади.

Бундан ташқари, Apple компанияси ProRes функциясини тақдим этади. У ҳам видеоконтент учун мўлжалланган. Ушбу функция фойдаланувчиларга юқори сифатли форматдаги видеоларни ёзиб олиш ва осон таҳрирлаш имконини беради. У iPhone 12 сериясидаги ProRaw функциясини ёдга солади. Шундай экан, ProRes янги линейкадаги Prо моделлар учун эксклюзив функцияга айланиши истисно этилмайди.

Шунингдек, Apple ўз моделларига янги фотофильтрлар ва турли вариантлар қўшиши кутилмоқда. Бутун тасвирнинг бир қисмига — маълум бир объект ёки предметга бирор фильтрни қўллаш имконини берадиган функция пайдо бўлиши керак.

Аввалроқ интернетда iPhone 13 Pro’нинг қувватлантириш «разъём»исиз тасвирланган суратлари тарқалган, Apple компанияси iPhone 13 моделлари тақчил бўлишидан огоҳлантирган эди.