• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси нега «Барселона»дан кетди? «Реал» билан келишув ва Ла Лигага қарши уруш ҳақида

    5 август куни футбол оламини ларзага солган ҳолат рўй берди. Бу ҳақда воқеа юз беришидан бир неча соат олдин тасаввур ҳам қилиб бўлмасди. «Барселона» Мессининг отаси билан шартнома борасида келишиб олиш учун учрашган вақтда Леонинг жамоани тарк этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    «Барселона» дарҳол сабабни келтирди: «Томонлар келишувга эришганига қарамасдан, молиявий ва тизимли тўсиқлар туфайли шартнома имзоланмади (Ла Лига қоидаси)».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Месси маошининг 50 фоизи қисқаришига рози эди, аммо «Барселона»га Ла Лиганинг маош борасидаги қоидалари қаттиқ тўсқинлик қилди

    1. Июль ойининг ўртасида Месси 5 йиллик шартнома имзолаши, унга кўра маошининг 50 фоизи қисқариши айтилган эди. Бу ҳақида барча нашрлар, жумладан, Каталониянинг Диарио Спорт ва Мадриднинг Marca нашрлари ҳам ёзганди.

    2. 2013 йилдан буён Примерада жамоаларида харажатлар чегараси мавжуд: Ла Лига молиявий ҳисоботларга таяниб, ҳар бир футболчи ва мураббийга қанча маош тайинланишини белгилайди. 2019/20 йилги мавсумда «Барселона» учун 671 миллион евро харажат қилишга рухсат берилди, коронавирус пандемиясидан сўнг 2020/21 йилги мавсумда эса бу кўрсаткич 347 миллионга туширилди. Янги мавсумда эса қанча харажат қилиш мумкинлиги ҳали эълон қилинмади, аммо нашрлар кескин пасайиш — 200 миллион евро бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Diario Sport июль ойида «Вильярреал» ёки «Атлетик» каби жамоалар учун чегара 150—160 миллион евро бўлиши мумкинлигини ёзди.

    3. Бу қоида «Барселона» жамоавий харажатларини кескин камайтириши лозимлигига ишора эди. Демак, йирик шартномага эга футболчилардан қутулиш лозим. «4:1» кўринишидаги яна бир қатъий қоида ҳам мавжуд: ҳар бир ишлаб олинган 100 миллион евронинг 25 миллионини сарф қилишга рухсат бор.

    «Барселона» юлдузларини қўйиб юборишни истамади, лекин улар билан келишиб бўлмади, Тебас эса ўз позициясида қолди

    4. «Барселона» раҳбарияти етакчиларини қурбон қилмасдан қоидага амал қилмоқчи эди. Хосеп Бартомеу Barca Corporate’ни (медиа бизнес, савдо-сотиқ бўйича шахсий компания — «Барса» клуб дўконларини ўзи юргизади) 500 миллион еврога сотмоқчи эди. Аммо 200 миллионга харидор чиқди. Бу эса ўзини оқламасди.

    5. «Барселона» Ла Лига ва унинг президенти Хавьер Тебас билан келишмоқчи эди — бунинг ҳам иложи бўлмади. «Месси борасидаги қарорни мен эмас, «Барселона» қабул қилади — улар молиявий вазиятдан келиб чиқишлари лозим. Месси ‘Барса’да қолса, хурсанд бўламан, лекин бу ерда мен ҳеч қандай ёрдам бера олмайман», — деганди Тебас.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Энди эса «Барселона» Тебасга шантаж уюштирмоқда деган назария мавжуд. Мессининг шартномаси ҳақидаги хабардан сўнг «Барселона» дарҳол «Реал» билан алоқага чиқди. Мақсад — Ла Лигага қарши «уруш».  

    6. «Барселона» Ла Лиганинг (ташкилот чегара кераклиги, чунки жуда катта харажатлар клубларни хавф остига қўйишини айтмоқда) қатъий сиёсатига қарши. «Барселона»нинг баёноти Тебасга бўлган босимдан бошқа нарса эканлигини истисно қилиб бўлмайди, бу Лига президентининг таслим бўлишига ва асосий юлдузни йўқотишдан қўрқиб талабларни юмшатишга мажбур қилиши мумкин (Криштиану Роналду Италияда, Серхио Рамос Францияда, энди Мессини йўқотиш хавфи пайдо бўлди). Бундай тахминий назария мухлислар ва журналистлар орасида янграяпти.

    7. Ла Лига инвестицион фонд — CVC билан катта шартнома имзолаган эди, унга кўра 10% бизнес 2,7 миллиард еврога сотиб юборилган, 90% пуллар клубларга берилиши кўзда тутилганди.

    «Барселона»нинг улуши энг каттаси эди — 253,81 миллион евро. Лекин унинг барчасини Мессининг шартномасига сарфлаш мумкин эмас. Ла Лига дарҳол пулларни тақсимлади: 15% футболчилар учун («Барселона» ҳолатида бу 38 миллион еврони ташкил қилади), 15% қарзларга ва 70% инфраструктура, янги технологияларга сарфланиши лозим. Айнан мана шу тақсимот топ-жамоалар ва Ла Лига ўртасидаги низоларга сабаб бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    8. Шартноманинг бир қисми сифатида CVC фонди Ла Лига бизнесининг 10% қисмини Х йилдан сўнг фойда билан қайта сотиш мақсадида олди. Marca’нинг маълумотларига кўра, «Барселона» президенти Хоан Лапорта бу масала бўйича охирги бир ярим ойда 5 маротаба Тебас билан учрашган ва розилик берган. Аммо сўнгги кунларда каталонияликларнинг кайфияти кескин ўзгарди — чунки музокаралардан четлатилган «Реал» (Перес ва Тебас ўртасида анча вақтдан буён совуқ уруш ҳукмрон, улар доим бир-бирининг таклифини эътиборсиз қолдиради) бу вазиятни кузатиб турди ва қарши ҳужум учун сабаб қилиб олди. «Реал» Ла Лига билан судлашишни режалаштирмоқда ва бу келишувни бекор қилиш истагида. Marca нашрининг тахминига кўра — CVC билан келишувга эришиш мадридликларнинг Суперлига борасидаги истакларини чеклайди.

    20:15 да, «Барселона» Месси ҳақидаги хабарни эълон қилишидан 36 дақиқа аввал, мадридликлар расмий сайтида қуйидагиларни ёзди:

    • Келишув «Реал»нинг иштирокисиз амалга оширилди.
    • Клублар аудио-визуал ҳуқуқларини 3 йилга сотди, лекин лиганинг фонд билан келишувига кўра бу ҳуқуқ 50 йилга мўлжалланган, бу ноқонуний ҳисобланади.
    • Музокаралар рақобатбардош бўлмаган, битим шартлари фондга йилига 20% даромад олишни кафолатлайди — айнан шу фонд билан ҳамкорликни А Серия ва Бундеслига рад этганди.
    Орадан 2 соат вақт ўтгач «Барселона» ҳам ушбу танқидларга қўшилди (Marca’га кўра улар аввал бу битимга рози бўлган):
    • Шартнома қиймати унинг узоқ давомийлиги ва кўламига мос келмайди (кейинги 50 йилда у барча жамоаларнинг медиа ҳуқуқларига таъсир кўрсатиши мумкин).
    • Ярим асрлик шартномани футболдаги ноаниқликлар туфайли аҳамиятсиз деб ҳисоблаймиз.
    • Биз ташкилий жараёндан ҳайратдамиз — бир нечта клубларнинг, жумладан, «Барселона»нинг фикри инобатга олинмаган.
    Бундай баёнотлар иккала томон келишуви асосида юзага келган бўлиши мумкин. Ёки бизга шундай кўриняптими?

    Мавзуга доир:

    • Лионель Мессининг ҳашаматли уйи, қимматбаҳо машиналари, шахсий самолётлари, яхтаси ва оиласи ҳақида
    • «Ўзга сайёраликлар», Хави, Иньеста ва бошқалар. Ла Лига тарихидаги энг яхши футболчилар
    • Зўрларнинг зўри. Футбол тарихидаги энг таниқли ўнинчи рақамлар ҳақида

    06.08.2021, 14:24   Изоҳ (0)   94676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио—2020. Курашчи Бекзод Абдураҳмонов ўтиш баҳсида ғалаба қозонди ва бронза учун курашади. Рио—2016 совриндорида мағлубият, каноэчилар эса ярим финалга чиқди

    06.08.2021, 11:37

    Расман: Лионель Месси «Барселона»дан кетди

    05.08.2021, 22:58

    Бекзод Абдураҳмоновдан Магомед Ибрагимовгача. Токио—2020 Олимпиадасида 6 август куни қайси ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади?

    05.08.2021, 22:32

    Бронза медалини қўлдан чиқарган Жавраил Шапиев, саралашдан ўтолмаган Светлана Радзивил ва яна бронза учун курашадиган эркин курашчи. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Т...

    05.08.2021, 21:11

    «У аёл эканини исботласин». Токио Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган намибиялик спортчининг иштироки можарога сабаб бўлди

    05.08.2021, 20:31

    Франческо Тоттидан Мирко Вучиничгача. «Рома» тарихидаги энг яхши 21 тўпурар

    05.08.2021, 18:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.