Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бухорода XVI асрда қурилган «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми 30 июль кечаси ўпирилиб тушгани тўғрисида хабар берилганди. Маданий мерос объекти ҳисобланган «Абдуллахон» мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушгани ҳолати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган.

Фото: Telegram / Bukhara Info

Фото: Telegram / Bukhara Info

«Ўрганиш натижасида Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ вилоят Маданий мерос бошқармаси ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан объектнинг қулаган қисми ўраб олиниб, ҳудудда ҳаракатланишни тақиқлаш бўйича муҳофаза белгилари ўрнатиб чиқилгани ҳамда мадрасанинг ўзида доимий фаолият юритувчи «штаб» ташкил этилгани маълум қилинганди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, обидани тўлиқ таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун, тахминан, 6 миллиард сўм миқдорида маблағ талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг майида Шаҳрисабзда Амир Темур шарафига бунёд этилган «Кўк гумбаз» масжиди девори ўпирилиб тушганди. «Кўк гумбаз» масжиди «Дор ут-тиловат» мажмуаси таркибида бўлиб, 2016 йил қайта таъмирланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар