• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: «Марказий Осиё муаммолари ечимига биргаликда эришамиз. Бошқа муқобил йўл йўқ»

    Туркманистондаги «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида 6 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида Шавкат Мирзиёев долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиб, қатор таклифларни илгари сурди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилган саммитда Марказий Осиё давлатлари президентларидан ташқари БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталя Герман иштирок этган.

    Хабарда айтилишича, Шавкат Мирзиёев ўз нутқида умумий сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида минтақа яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт маконига айланиб бораётганини таъкидлади.

    Минтақа ичидаги савдони кенгайтириш зарурлиги, тўлақонли эркин савдо режимига ўтиш мақсадида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш муҳим экани қайд этилди. Саноат кооперацияси, инновациялар ва рақамли технологияларни ривожлантириш ҳисобига қўшилган қийматнинг узун занжирларини яратиш мумкин. Бунинг учун мамлакатлар тадбиркорлари ва ҳудудлари ўртасидаги бевосита алоқаларни рағбатлантириш, инвестиция ва иқтисодий форумларни мунтазам ўтказиб бориш лозимлиги таъкидланди.

    Президент Шавкат Мирзиёев Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг умумий йўналишлари тўғрисидаги битимни қабул қилиш фурсати келганини айтди.

    Марказий Осиёнинг транспорт-транзит салоҳиятини самарали ишга солиш минтақа мамлакатларининг умумий стратегик манфаатларига мос келади. Кенг ривожланган ва интеграциялашган транспорт тизими Евросиё қитъасининг муҳим транзит «хаб»ига айланишга қодир. Шу муносабат билан давлат раҳбари мавжуд транспорт йўлаклари ва инфратузилмасини, шу жумладан, Каспий денгизи портлари, йирик трансчегаравий логистика марказларини имкон қадар тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлашга чақирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бундан ташқари, Ўзбекистон келажакда «Термиз—Мозори-Шариф—Кобул—Пешавор» трансафғон йўлаги, «Хитой— Қирғизистон—Ўзбекистон» автомобиль ва темир йўллари имкониятларидан фойдаланиш ниятида.

    Шунингдек, санитария талабларига риоя қилган ҳолда транспорт қатновларини тўлиқ тиклаш муҳим экани қайд этилди.

    Минтақада миллий иқтисодиётлар ва аҳоли сони ўсиши таъсирида энергетик хавфсизлик масалалари тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан умумий энергетика маконини шакллантириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш, бунда «яшил» энергетика ва энергия тежамкор технологияларни жадал жорий этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги айтилди.

    Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё мамлакатларининг Электр энергетикаси мувофиқлаштирувчи кенгашини фаоллаштириш, унинг мандати ва ваколатларини кенгайтириш ҳамда мамлакатларнинг кенгашдаги вакиллик даражасини оширишни таклиф қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашдаги муаммолар ўткир тус олганига эътибор қаратилди. Дунёнинг айрим минтақаларида нархлар ўсиши ва асосий озиқ-овқатларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда. Давлат раҳбари минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг мунтазам учрашувларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаб, биринчи йиғилиш кун тартибига озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тизимни жорий қилиш масаласини киритиш таклифини билдирди.

    Бу озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда уларнинг сифатини назорат қилиш, шу жумладан, жаҳон бозорига етказиш бўйича аниқ йўналишлар ва қўшма дастурларни белгилаб олишга хизмат қилади.

    Пандемияга қарши курашишни мувофиқлаштириш ва ўзаро ёрдам кўрсатиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Шавкат Мирзиёев шу мақсадда тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга тушириш, юқумли касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш соҳасидаги тажриба алмашишни кенгайтириш, фармакология соҳасида илмий ҳамкорликни ҳамда ҳаётий муҳим дори воситаларини ишлаб чиқаришда кооперацияни йўлга қўйиш таклифларини илгари сурди.

    Давлатимиз раҳбари минтақанинг экологик муаммолари ҳамиша диққат марказида бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу борадаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, Орол денгизи ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш бўйича барча чораларни кўриш зарур.

    Шу маънода Ўзбекистон Президенти мамлакатларнинг иқлим ўзгаришларига мослашишига, ресурс тежовчи технологияларнинг яна кенг жорий этилишига хизмат қиладиган «Марказий Осиё учун «яшил» кун тартиби» минтақавий дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

    Ўзбекистон етакчиси минтақанинг дунёнинг бошқа йирик минтақалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш муҳим эканини қайд этди. Яқинда Тошкент шаҳрида ўтган Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги бўйича халқаро конференцияни қўллаб-қувватлагани ва делегациялари унда фаол иштирок этгани учун давлат раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

    Умумий саъй-ҳаракатлар билан ушбу масала бўйича БМТ Бош ассамблеясининг махсус резолюцияси қабул қилиниши, бу жараёнда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ҳам фаол иштирок этишига ишонч билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Мамлакатларимиз тараққиётида минтақа аҳолисининг аксариятини ташкил этаётган ёшлар муҳим ўрин тутишини барчамиз англаб турибмиз. Бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш давом этаётган бугунги кунда Марказий Осиё келажагининг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашимиз керак», — деган Шавкат Мирзиёев.

    Хабарда айтилишича, давлат раҳбари келгуси йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказишни таклиф этди. Бу мамлакатлар ҳукуматлари ва ёшлари ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш, улар ўртасида интерфаол мулоқотни йўлга қўйиш учун платформа шакллантиришда муҳим қадам бўлади.

    Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёнинг маданий меросига бағишланган фестиваллар, маданият ва кино кунларини ўтказиш, биргаликда китоблар нашр қилиш муҳим эканини таъкидлади.

    Давлат раҳбари туризм хизматларининг бутун доирасини қамраб оладиган «Бир саёҳат – бутун минтақа» қўшма дастурини амалий рўёбга чиқариш таклифини ҳам илгари сурди.

    «Бугунги саммит муҳим воқеа — давлатларимиз мустақиллигининг ўттиз йиллиги арафасида ўтаётгани билан алоҳида аҳамият касб этади. Бу йиллар барчамиз учун қийин давр бўлди. Асосий хулоса шуки, биргаликда, жипс бўлиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, олдимизда турган муаммоларнинг ечимига эришамиз, минтақанинг барқарор тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини оширамиз. Бошқа муқобил йўл йўқ!» — деган Мирзиёев.

    Учрашувда, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик жараёнларига барқарор тус бериш, шу мақсадда «халқ дипломатияси», парламентлар, фуқаролик жамияти институтлари ва медиа соҳаси салоҳиятидан яна кенг фойдаланиш муҳим экани ҳам қайд этилган.

    «Марказий Осиё аёллари мулоқоти янада ривожланаётгани, гендер тенглик соҳасидаги глобал мақсадларга эришишга қаратилган мулоқотлар кенгайиб бораётганини олқишлаймиз», —  деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

    Парламентаризмнинг роли ортиб бораётганини ҳисобга олиб, Президент Тошкенда Минтақавий парламент форумини ўтказишни таклиф этди.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди
    • Фото: «Аваза» сайёҳлик зонасида норасмий учрашув ўтказган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари

    06.08.2021, 14:36   Изоҳ (0)   17919
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ва Ўзбекистон махсус кучлари ўзбек-афғон чегарасидаги шартли террорчиларни яксон қилди (видео)

    06.08.2021, 14:10

    «Ўзгидромет» 7 август учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    06.08.2021, 13:35

    «Қизим жиғингизга тегаётган бўлса, унга қараманг». Лола Каримова қизи Марям Тиллаеванинг яримяланғоч сурати юзасидан баёнот берди

    06.08.2021, 13:30

    Навоийдаги заправкада Labo ёниб кетди

    06.08.2021, 13:11

    Тошкентда ўта оғир жиноят содир этганликда гумонланаётган шахс қидирилмоқда

    06.08.2021, 12:20

    Фото: «Аваза» сайёҳлик зонасида норасмий учрашув ўтказган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари

    06.08.2021, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Систит — бу уят эмас!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рианна оиласида жудолик: хонанданинг отаси вафот этди

    Лайфстайл | 3 июн, 11:51

    Британия армияси доимий жанговар шай режимга ўтади

    Дунё | 3 июн, 11:48

    Ўзбекистон — Қатар учрашувига чипталар сотувга чиқди

    Спорт | 3 июн, 11:26

    Метаболизмни тезлаштирувчи ва саратондан ҳимоя қилувчи 3 маҳсулот

    Лайфстайл | 3 июн, 11:26

    Ўзбекистонда 2030 йилгача 1,5 млн гектарда ўрмонлар барпо этилади 

    Ўзбекистон | 3 июн, 11:11

    Россия ўзининг хабарлар алмашиш мессенжерини ишга туширади

    Дунё | 3 июн, 11:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.