• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Франческо Тоттидан Мирко Вучиничгача. «Рома» тарихидаги энг яхши 21 тўпурар

    Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Италиянинг қадимий ва машҳур клубларидан бири «Рома» футболчисига айланди. «Бўрилар» сафида доим ўзига хос ҳужумчилар ва гол уришни ёқтирадиган ярим ҳимоячилар бўлган. Ушбу саҳифада «Рома» тарихидаги энг яхши тўпурарлар ҳақида сўз боради.

    «Рома» — 1927 йил 7 июнда ташкил топган профессионал жамоа. Уй ўйинларини Римнинг «Олимпико» стадионида ўтказади. Клуб ташкил этилганидан буён А Сериянинг бир мавсумида иштирок эта олмаган, холос. Ўз тарихида 3 марта Италия чемпионлиги, 9 марта Италия Кубоги, 2 марта Италия Суперкубоги соҳибига айланган.

    21-ўрин: Антонио Кассано

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 52
    • Ўйинлар сони: 161
    • «Рома»даги фаолияти: 2001—2006
    Италиялик ҳужумчи 2001—2006 йиллар мобайнида «Рома»да ўйнаган. Бу вақт оралиғида Кассано римликлар сафида 161 ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол уришга муваффақ бўлган. Яхши ўйин кўрсатиши билан биргаликда футболчи раҳбарият ва мураббий билан низолашиб қолади. Шу сабабли «Рома»да ёрқин фаолият олиб боролмайди.

    20-ўрин: Карло Галли

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 54
    • Ўйинлар сони: 125
    • «Рома»даги фаолияти: 1951—1956
    Ҳужум чизиғида ўйнайдиган италиялик футболчи «Рома», «Милан» клублари ва Италия терма жамоасидаги ҳаракатлари билан машҳур. «Рома» сафида ўтказган 5 мавсуми давомида нафақат асосий таркиб футболчиси, балки жамоанинг энг яхши тўпурари ҳам эди. Унинг статистикаси бир ўйинга ўртача 0,43 та гол тўғри келади. Италия терма жамоасида ҳам 13 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол урган.

    19-ўрин: Ружеро Риццителли

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 55
    • Ўйинлар сони: 211
    • «Рома»даги фаолияти: 1988—1994
    Италиялик ҳужумчи энг ёрқин йилларини «Рома»да ўтказган. «Бўрилар» сафидаги 6 мавсуми давомида Италия Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Ружеро 211 ўйинда рақиблар дарвозасини 55 марта ишғол қилган.

    18-ўрин: Мансини

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Бразилия
    • Позиция: ҳужумкор ярим ҳимоячи
    • Голлар сони: 59
    • Ўйинлар сони: 222
    • «Рома»даги фаолияти: 2003—2008
    Бразилиялик футболчи 2003 йилдан то 2008 йилгача «Рома» шарафини ҳимоя қилган. Римлик мухлислар Мансинини чиройли ва энг асосийси муҳим голлари билан эслаб қолган. Ярим ҳимоячи 222 ўйинда 59 та гол урган.

    17-ўрин: Артуро Чини Лудуэна

    Фото: Storia della Roma

    Фото: Storia della Roma
    • Фуқаролиги: Аргентина
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 62
    • Ўйинлар сони: 180
    • «Рома»даги фаолияти: 1927—1934
    Аргентиналик футболчи 1927 йилдан 1934 йилгача «бўрилар» шарафини ҳимоя қилган. Айтиб ўтиш жоиз, Артуро Италия фуқаролигига ҳам эга бўлган ва Италия терма жамоасида ўйнаган. Римликлар сафида 180 баҳсда иштирок этиб, 62 та гол урган. Мухлислар ва журналистлар уни «адвокат» деб чақирарди.

    16-ўрин: Даниэле де Росси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: таянч ярим ҳимоячи
    • Голлар сони: 63
    • Ўйинлар сони: 616
    • «Рома»даги фаолияти: 2002—2019
    Де Росси — «Рома»га содиқ футболчилардан бири. А Сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб тан олинган. 616 ўйинда Даниэле 63 та гол урган. Ундан ташқари Италия терма жамоаси билан 2006 йилда Жаҳон Чемпионати ғолиби бўлган.

    15-ўрин: Мирко Вучинич

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Черногория
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 64
    • Ўйинлар сони: 204
    • «Рома»даги фаолияти: 2006—2011
    Черногориялик футболчи 2006 йилда «Рома» сафига келиб қўшилган. 2011 йилга қадар Мирко 204 ўйинда иштирок этиб, 64 та гол урган. «Бўрилар» сафида икки марта Италия Кубоги ва бир марта Италия Суперкубогини қўлга киритган.

    14-ўрин: Руди Фёллер

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Германия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 68
    • Ўйинлар сони: 197
    • «Рома»даги фаолияти: 1987—1992
    Германиялик ҳужумчи фаолиятининг асосий қисмини «Байер» ва «Рома» жамоаларида ўтказган. Фёллер римликлар сафида 197 ўйинда 68 та гол урган. Германия терма жамоаси билан эса мундиал олтин ва кумуш медалларини қўлга киритган.

    13-ўрин: Агостино ди Бартоломеи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳимоячи, ярим ҳимоячи
    • Голлар сони: 69
    • Ўйинлар сони: 310
    • «Рома»даги фаолияти: 1973—1984
    Италиялик футболчи «Рома» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 4 йил жамоа сардори сифатида майдонга чиққан ва бу вақт оралиғида «Рома» Скудеттони қўлга киритган. Италия чемпионлиги римликларга Европа Чемпионлар Кубогида иштирок этиш ҳуқуқини берди ва мусобақадаги дебютидаёқ жамоа финалга қадар етиб борди. 1984 йил 30 майда бўлиб ўтган финалда Агостино сардор сифатида жамоани майдонга олиб тушди. Ди Бартоломеи жамоасини пенальтилар сериясига қадар етаклаб борди. Биринчи пенальтини аниқ амалга оширди. Афсуски, римликлардан омад юз ўгирди. Лекин ўйиндан сўнг ди Бартоломеи финалдаги мағлубият айбдори бўлиб қолди. Барча уни айбларди. Орадан 10 йил ўтиб, футболчи ўз жонига қасд қилади. Бунга ўша мағлубият сабабчи қилиб кўрсатилади.

    12-ўрин: Чезаре Аугусто Фазанелли

    Фото: Ilromanista

    Фото: Ilromanista
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ярим ҳимоячи
    • Голлар сони: 72
    • Ўйинлар сони: 184
    • «Рома»даги фаолияти: 1927—1933
    Ўтган асрнинг 20 йилларида «бўрилар» сафига келиб қўшилган футболчи 184 ўйинда рақиблар дарвозасини 72 марта ишғол қилган. «Рома» ва «Фиорентина» сафида майдонга тушиб, умумий ҳисобда А Серияда 7 мавсум ўйнаган.

    11-ўрин: Жузеппе Жаннини

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ярим ҳимоячи
    • Голлар сони: 75
    • Ўйинлар сони: 437
    • «Рома»даги фаолияти: 1981—1996
    15 йил давомида «Рома» шарафини ҳимоя қилган футболчи 437 та ўйинда майдонга тушган. «Бўрилар» академияси тарбияланувчиси жамоа президенти Франко Сенси билан келиша олмай Римни тарк этишга қарор қилади. Хайрлашув ўйинида журналистларга Жаннини: «Мана шу лаҳзалар учун бутун ҳаётимни «Рома»га бағишладим, шундай қилганимдан фахрланаман», — деганди.

    10-ўрин: Дино да Коста

    Фото: Comunità Italianа

    Фото: Comunità Italianа
    • Фуқаролиги: Бразилия, Италия
    • Позиция: ярим ҳимоячи, ҳужумчи
    • Голлар сони: 79
    • Ўйинлар сони: 163
    • «Рома»даги фаолияти: 1955—1960
    Келиб чиқиши бразилиялик бўлган да Коста Италияга келганидан сўнг мамлакат фуқаролигини олди ва Италия терма жамоасида битта ўйинда иштирок этди. «Рома» сафида муваффақиятли фаолият олиб борган. «Рома» тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан бири. Римдаги 5 йилида Дино 163 ўйинда иштирок этиб, 79 та гол урган.

    9-ўрин: Марко Делвеккио

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 81
    • Ўйинлар сони: 300
    • «Рома»даги фаолияти: 1995—2005
    Марко «Рома»даги фаолияти давомида Италия чемпионлиги ва Италия Суперкубогини қўлга киритган. 2002 йилдан 2013 йилгача Рим дербисида энг яхши тўпурар ҳисобланган. У дербида 9 та гол урганди. «Бўрилар» сафидаги 300 ўйинида 81 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

    8-ўрин: Абел Балбо

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Аргентина
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 87
    • Ўйинлар сони: 182
    • «Рома»даги фаолияти: 1993—1998, 2000—2002
    Абел Балбо «Рома» сафида Даниэль Фонсека билан тандем ҳосил қилиб ҳужум чизиғида ўйнади. Ундан сўнг Тотти билан жуфтликда ўйнади. Балбо бир мавсумда 10 тадан кам гол урмасди. 2000 йилда Римга қайтиб келди. Аммо бу сафар аввалгидек самарадор ўйин намойиш эта олмади.

    7-ўрин: Эдин Жеко

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Босния ва Герцеговина
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 91
    • Ўйинлар сони: 184
    • «Рома»даги фаолияти: 2015 йилдан буён
    Босния ва Герцеговина терма жамоаси сардори бўлган Жеко 2015 йилдан буён «Рома»да тўп суради. Бу вақт оралиғида ҳужумчи 184 та ўйинда иштирок этиб, 91 та гол урган. Жеко ҳали-ҳамон римликлар шарафини ҳимоя қилади ва бу рақамлар янада кўпайиш эҳтимоли юқори.

    6-ўрин: Винченцо Монтелла

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 102
    • Ўйинлар сони: 258
    • «Рома»даги фаолияти: 1999—2009
    Монтелла Римда 10 мавсум ўтказган. Ҳужумчи «Сампдория»дан «Рома»га келиб қўшилган ва дебют мавсумидаёқ рақиблар дарвозасига 18 та гол уришга муваффақ бўлган. Франческо Тотти ва Марко Делвеккио билан бирга ҳужумда қойилмақом учлик ҳосил қилган. Бу «Рома» тарихидаги энг яхши ҳужум учлигидан бирига айланган. Винченцо 258 ўйинда 102 та гол урган.

    5-ўрин: Педро Манфредини

    Фото: La Gazzetta dello Sport

    Фото: La Gazzetta dello Sport
    • Фуқаролиги: Аргентина
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 104
    • Ўйинлар сони: 164
    • «Рома»даги фаолияти: 1959—1965
    Педро «Рома» легионерлари ичида энг яхши тўпурар ҳисобланади. Аргентиналик ҳужумчи 164 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 104 марта ишғол қилган. Манфредини «бўрилар» билан Италия Кубогини қўлга киритган.

    4-ўрин: Родолфо Волк

    Фото: La Gazzetta dello Sport

    Фото: La Gazzetta dello Sport
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 106
    • Ўйинлар сони: 161
    • «Рома»даги фаолияти: 1928—1933
    Италиялик ҳужумчи «Рома» тарихидаги энг муҳим футболчилардан бири. Айнан у «Капитолий дербиси»да биринчи голни урган. Волк 161 ўйинда 106 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

    3-ўрин: Амедео Амадеи

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 111
    • Ўйинлар сони: 234
    • «Рома»даги фаолияти: 1936—1948
    Италиялик ҳужумчи «Рома» шарафини 12 йил давомида ҳимоя қилиб, жамоа тарихидаги энг яхши учинчи тўпурарга айланган. Амедео «Рома» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳужумчи биринчи голини 15 ёшида урган. 1942 йилдан то 1948 йилгача «бўрилар» сардори бўлган.

    2-ўрин: Роберто Пруццо

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 138
    • Ўйинлар сони: 315
    • «Рома»даги фаолияти: 1978—1988
    Роберто уч марта Италия чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган. «Рома» тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар. 10 йил давомида «Рома» сафида майдонга тушган ҳужумчи 315 ўйинда 138 та гол урган.

    1-ўрин: Франческо Тотти

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    • Фуқаролиги: Италия
    • Позиция: ҳужумчи
    • Голлар сони: 307
    • Ўйинлар сони: 786
    • «Рома»даги фаолияти: 1992—2017
    Бутун фаолиятини «Рома»да ўтказган Тотти ҳужумчи ва ярим ҳимоячи сифатида фаолият олиб борган. Жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ва энг кўп ўйин ўтказган футболчи. Чин маънодаги афсона. Франческо Тотти «бўрилар» сафида 786 ўйинда иштирок этиб, 307 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
    05.08.2021, 18:02   Изоҳ (0)   13923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сабина Тошкенбоева Токио Олимпиадасида қатнашмайди. Унда коронавирус аниқланган

    05.08.2021, 17:03

    Суперлига тирикми? «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» судда УЕФАни ютиб чиқди, бироқ ташкилот суднинг талабларини бажармоқчи эмас

    05.08.2021, 14:24

    Токио—2020. Эркин курашчи Жавраил Шапиев бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга киритди. Енгил атлетикачи Светлана Радзивил эса мусобақа билан хайрлашди

    05.08.2021, 11:32

    Светлана Радзивилдан Бекзод Абдураҳмоновгача. Токио—2020 Олимпиадасида 5 август куни қайси ўзбекистонлик спортчилар иштирок этади?

    04.08.2021, 21:47

    «Уриниб кўрсам, итимга ҳам гроссмейстерлик унвонини олиб беришим мумкин». Шахматдаги қинғирликлар, даражаси тушиб кетган унвон ва 12 ёшли гроссмейстерлар ҳақида

    04.08.2021, 19:13

    Камида кумушни нақд қилган Баҳодир Жалолов ва бронза учун кураш олиб борадиган эркин курашчилар. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио—2020 12-кунидаги натижалари

    04.08.2021, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.