Бадиий гимнастикачи Сабина Тошкенбоева Токио Олимпиадасида иштирок этмайдиган бўлди. Тошкенбоевада коронавирус аниқланган. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Олимпия ўйинларида қатнашишим керак эди. Аммо афсуски, коронавирус мени ҳам четлаб ўтмади. Мусобақаларда иштирок эта олмайман. Ўрнимга Екатерина Фетисова баҳсларга киришади. Унга ва бутун терма жамоамизга омад тилайман. Биз бу йўлда жуда узоқ йўлни босиб ўтгандик, бироқ Олимпиадада иштирок этиш насиб этмади. Мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман.Шу тариқа эндиликда Токио Олимпиадасининг кўпкураш баҳсларида Сабинанинг ўрнига Екатерина Фетисова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.Сабина Тошкенбоева, бадиий гимнастикачи
Маълумот учун, бадиий гимнастика баҳслари 6 август, жума куни бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳозиргача Олимпиадада 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Мусобақа 8 август куни ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)