• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Туркияни бутунлай бошқа томондан очиб берувчи саёҳатбоп 6 маскан

    Туркиянинг барчага таниш ва машҳур қадамжоларидан ташқари, яна шундай жойлари борки, кўплаб сайёҳлар учун қуйидаги маълумотлар қизиқ бўлиши аниқ.

    Туркча Мальдив ороллари: Салда кўли

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мамлакатнинг жанубида, Бурдур вилоятида сайёҳлар ажойиб манзарадан — оқ қум ва Салда кўлининг мафтункор тоза сувларидан баҳраманд бўлишади. Анталиядан кўлга тахминан икки соатда етиб бориш мумкин. Табиатнинг мазкур мўъжизаси ўрмон ва тоғлар орасида жойлашган, шунинг учун бу ердаги ҳаво ҳарорати ҳар доим қирғоққа қараганда 7-10 даража паст бўлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кўл, аслида, тоғ плиталаридаги ёриқларнинг тектоник келиб чиқишидан пайдо бўлган. Қум эса минерал гидромагнезитнинг табиий қатламидан ҳосил бўлган. Соҳил бўйида табиий лой ванналарини топиш мумкин: магний миқдори юқори бўлган оқ лой бўғимлар учун жуда фойдали. Ҳозирча бу ҳудуд сайёҳлар билан гавжум эмас, бу ерда беш юлдузли меҳмонхоналар йўқ, фақат чодирли лагерлар ва бир нечта кафе бор, холос.

    Иссиқ булоқли курорт ва санаторийлар: Даламан, Ялова, Памуккале

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туркиядаги соғломлаштириш оромгоҳлари кўпчилик сайёҳлар учун ҳали яхши таниш эмас, аммо турклар орасида жуда машҳур. Эгей денгизи соҳили Даламан шаҳридаги минерал сув ва табиий лойлар неврологик, ошқозон ва юрак касалликларини даволайди, стресс ва сурункали чарчоқни кетказади. Булоқлар яқинидаги санаторийда даволаниш ёки пляж соҳилидаги меҳмонхонада яшаш ва муолажаларга бориш учун барча шароитлар етарли.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ялова курорти Истанбул яқинида, табиий дендрологик паркда жойлашган. Бу ерда минерал булоқлари бўлган меҳмонхоналарни, шунингдек, йирик тиббиёт клиникаларини топиш мумкин. Сайёҳлар гинекологик муаммолар, буйрак ва тери касалликларини даволаш, иммунитетни яхшилаш ва асаб тизимини мустаҳкамлаш учун Яловага боради. Памуккалада 20 га яқин иссиқ булоқ мавжуд. Мутахассислар мушак-скелет тизими, юрак-қон томир ва тери касалликларини даволаш учун қайси булоқлардан фойдаланиш кераклигини тавсия қилишади.

    Ҳаво шарида саёҳат: Каппадокия

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Каппадокияга сайёҳлар оқими камайганда борган маъқул: март—апрель ойларида ҳаво салқин бўлади, сайёҳлар ҳам кўп бўлмагани сабабли манзаралардан тўлиқ завқ оласиз. Бу ерлардаги ғорларда Византиянинг гуллаб-яшнаган давридан қолган тасвирларни учратиш мумкин. Агар кўпроқ экзотикани хоҳласангиз, тик қоя устига қурилган меҳмонхонага ташриф буюринг.

    Ҳақиқий Туркия: Истанбул

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фрилансерлар ва масофавий ишлайдиганлар орасида Истанбулга бир-икки ойга бориш сўнгги йилларда ҳақиқий тенденцияга айланди. Бу ерда ижара нархи ўртача, интернет барқарор ва арзон. Истанбул тасаввур қилганингиздан-да катта шаҳар: Беёғли марказида дам олишингиз, Бешиктошда денгиз ва паром манзараларидан баҳраманд бўлишингиз, зерикканингизда эса Шаҳзодалар оролига саёҳат уюштиришингиз мумкин.

    Харид қилиш: Бурса

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири бўлган Бурса турк тўқимачилик пойтахтидир. Бу ердаги ранг-баранг бозор ва дўконлардан матолар, тўқимачилик буюмлари, кийим-кечак ва бошқа нарсаларни улгуржи нархларда топиш мумкин. Туркиянинг энг йирик тўқимачилик ва тикувчилик саноати ушбу ҳудудда жойлашган. Шаҳарнинг марказида машҳур Ипак бозори жойлашган. Бу ердан Бурсанинг афсонавий ипагидан тайёрланган деярли ҳар қандай кийим ёки аксессуарни топиш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туркча шопингда қанча нарса харид қилишингиз эмас, балки у ердаги жараён завқлидир. Бирорта дўконда туркча чойни лукум билан аста-секин ичиш асносида дўкон эгаси сизга бутун маҳсулотини намойиш этади. Таассуротлар эса узоқ вақтгача сизни тарк этмайди.

    Мавзуга доир: 

    • «Дарё» фотосаёҳати: Кемалар, денгиз вокзали, балиқ тутаётган одамлардан иборат Босфор бўғози
    • Истанбул романтикаси: турк қаҳваси, гилам бозори, чағалайлар бўлган шаҳарнинг энг яхши жойлари (фото)
    • Фото: Истанбулнинг машҳур Бейўғли туманидаги қадамжоларга назар
    • Фото: Турк ва юнон маданияти қоришган қадимий қишлоқ — Силле

    03.08.2021, 13:22   Изоҳ (0)   24043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркияда сайёҳларнинг кунлик турар жой учун қанча маблағ сарфлаши эълон қилинди

    02.08.2021, 12:58

    Фото: Ҳиндистон шаҳарларининг одатий кундалик ҳаёти

    01.08.2021, 21:56

    Ер юзидаги инсон ҳаёти давомида бориб кўришга арзийдиган масканларнинг ўзига хос суратлари

    30.07.2021, 21:57

    Уй ижараси ойига 3500 доллар, отларнинг ҳам ўз жакузиси бор: Нефть жаннати — Қатардаги ҳаёт ҳақида қизиқарли маълумотлар (фото)

    30.07.2021, 14:44

    Сокинликни севувчилар учун 10 та макон (фото)

    28.07.2021, 17:41

    Швециянинг ўз қоидаларига эга алоҳида дунё эканини ўзида мужассам этган суратлар

    23.07.2021, 15:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.