Тоза ичимлик суви Coca-Cola’дан қиммат бўлган дунёдаги энг бой мамлакатлардан бири – Қатар фуқароларининг 99 фоизи шаҳар аҳолиси ҳисобланади. Шунингдек, Қатарда хорижликлар мамлакат фуқаролигини ололмайди ва спиртли ичимликлар савдоси ҳам тақиқланган. Барча озиқ-овқат маҳсулотлари бошқа мамлакатлардан келтирилиши туфайли шаҳарда яшаш ҳам шунга яраша меҳнатни талаб этади.
Асли қозоғистонлик бўлган Алина учувчилик фаолиятини олиб бораётган турмуш ўртоғининг касби туфайли Қатарда бир йилдан кўпроқ вақт давомида яшаб келмоқда. Бу вақтгача оила Туркия, Испания ва амирликларда бўлиб қайтган. Алина нефтга бой ушбу мамлакатда сайёҳлар нима қилиш кераклиги ҳақида ўрганганлари билан бирин-кетин бўлишади.
Қатарда кийиниш услубига алоҳида эътибор қаратиш лозим
Қатарга кўчиб ўтганимизда бу ер ҳам амирликлар каби эканлиги, шунчаки ҳаддан ошмаслик кераклигини билдим. Аммо бу ер бироз консервативлиги маълум бўлди. Ўтган ёз мавсумида тиззамдан узун кўйлак ва иккита ёпинчиқ сотиб олишга тўғри келди. Чунки менинг бутун бошли шкафимда бу каби кийимлар ўрин олмаган.
Шу билан бирга, турар жой мажмуасида истаганча юриш мумкин. Чет элликлар учун Pearl мавжуд, у ерда ҳар қандай кўринишдаги либосни танласа бўлади. Аммо савдо маркази, эски бозор ва жамоат жойларида елкангиз ва тирсаклар кўринмаслиги лозим.
Мамлакатнинг оилавий ҳаёти ҳақида икки оғиз сўз
https://www.instagram.com/p/CAClw_qDdw9/?utm_source=ig_embed&ig_rid=f30fac2c-092c-4f65-bae3-3be98d200683
Танишларимнинг кўпчилигида тахминан 10 та ака-ука, опа-сингиллар ва камида 2 та онаси бор. Яъни уларнинг оталари одатда икки марта турмуш қуради. Айтганча, иккинчи никоҳ учун биринчи хотиннинг рухсати керак. Агар у қарши бўлса, унда расмий никоҳ бўлмайди. Дўстларимдан бирининг отаси иккинчисига уйланишни истагани учун онаси уни ташлаб кетди. Улар расмий равишда ҳали ажрашмаган, лекин бир оила бўлиб ҳам яшамайди. Аёл Лондонга кетди. Бу дегани, барча араб аёллари ҳам турмуш ўртоғини бошқалар билан «бўлишиш»га рози бўлавермайди.
Ҳозирги авлод бир вақтнинг ўзида бир нечта хотин олишни хоҳламайди. Ёшлар учун ажрашиш ва кейин бошқаси билан турмуш қуриш осонроқ.
«Битта хотинни эплаш ўзи анча қийин, лекин иккитаси – бу инсультга тўғридан-тўғри йўл, — дейди маҳаллий бир йигит. — Ва, табиийки, мен яшашни хоҳлайман. Қолаверса, иккисини ҳам бирдек таъминлаш керак. Биринчисига Lexus, иккинчисига ҳам шундай...».
Қатарда ёшлар учрашувга чиқадими?
https://www.instagram.com/p/CAClw_qDdw9/?utm_source=ig_embed&ig_rid=40016b93-7e7b-4b8c-ae8f-90744769ac45
Расмий маълумот: Қатарда турмуш қуришдан олдин ота-она ёки қариндошсиз учрашиш тақиқланади. Аммо норасмий маълумотларга кўра, баъзи маҳаллий танишларим учрашувга боришга муваффақ бўлган. Энг асосийси, кўплаб жуфтликлар оила аъзоларидан бири кўриб қолиши мумкин бўлган жамоат жойларини танламайди.
«Учрашувларни мамлакатдан ташқарида амалга ошириш мумкин. Масалан, мен Лондонга тез-тез учаман. Шунинг учун бўлажак турмуш ўртоғим билан тез-тез учрашаман. Киноларга тушамиз, қайиқда сайр қиламиз ва биргаликда овқатланамиз. У ерда қариндошларим ёки қизиқувчан кўзлар йўқ», – дея фикр билдирди қатарлик қиз.https://www.instagram.com/p/B_pPU42jqUo/?utm_source=ig_embed&иг_рид=фе7а8а69-2c86-4э6а-8491-851даббе12c4Яна бир вариант бор – яширинча учрашув! Фақатгина улар яқин бўлмайди. Йигит қаҳвахона деразаси ёнидаги столда, қиз эса хонанинг бошқа бир бурчагида бўлади. Уларни фақат бир-бирига қараб, телефон орқали мулоқот қилишидан пайқаш мумкин. Бу каби жойларда учрашиш мақсадида ташриф буюрган ёшлар орасида кўплаб сюжетлар мавжуд, ҳаттоки фильм суратга олиш ҳам мумкин.
Дунёнинг энг бой мамлакатларидан бирида кун кечириш қанчага тушади?
Қатар – бу қиммат мамлакат. Агар эримнинг ишдаги ажойиб ижтимоий пакети бўлмаганида, бизнинг бу ерда тирик қолишимиз амри маҳол эди.
Рўйхатни компания биз учун тўлайдиган нарсалардан бошлайман:
- чиройли мебеллар мажмуасига эга квартира, лекин денгиздан олисда, шу жумладан, коммунал тўловлар ҳам мавжуд. Квартира – ойига 3500 доллар (арзонроқ, қимматроқ – бу уй-жой майдонига боғлиқ);
- катта ёшдаги бола учун мактаб – йилига 8300 доллар;
- мактабга автобус – ойига 230 доллар.
- энага ва хизматкор – 800 доллар;
- озиқ-овқат маҳсулотлари – тахминан 900 доллар;
- бензин – 100-130 доллар;
- уй учун интернет ва иккита телефон – 200 доллар;
- ўйин-кулги ва ҳар қандай режадан ташқари сарф-харажатлар – 200-300 доллар.
Қатарда яшашнинг салбий томонлари
Айтганимдек, нархлар баланд ва кийиниш қоидалари қатъий. Аввало, биз иқлимнинг ўзига хос хусусиятларига ўрганиб олишимиз керак. Маҳаллий аҳоли ҳазиллашганидек, Қатарда икки фасл бор: ёз ва жуда иссиқ ёз. Гарчи бу ерда ёзнинг боши бўлса ҳам, биз чарм курткалар киямиз. Май ойининг охиридан октябрь ойининг ўрталарига қадар ташқарида 40-50 °C ва юқори намлик.
Уй ишларида ёрдам берувчи аёлни узоқ изладик
https://www.instagram.com/p/BvB3EyFA4-S/?utm_source=ig_embed&ig_rid=629faf08-c9fd-4ca9-ab94-e6da397eb686
Яқин Шарққа нафақат компания томонидан тўланадиган квартира, балки болаларнинг ўқиши туфайли кўчиб ўтмоқчи эдим. Мен ҳар доим уйда ёрдамчим бўлишини орзу қилардим – у энага, у ўнг қўл, оёқ ва халоскорим бўлса. Бу ердаги оилаларда бу кун тартибидир.
Ёрдамчилар бу ерда ҳамма нарсани қилади: улар болалар билан шуғулланади, уйни йиғиштиради. Агар омадлари бўлса, улар ҳам овқат тайёрлайди. Аммо бундайини қидириш бир неча ой, ҳатто йиллаб давом этиши мумкин.
Қатарда кениялик бир аёл бизда бир мунча вақт ишлади. Унда ҳаммаси яхши ва ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Афсуски, бизнинг Жуди офисдан иш топди. Ҳозирда филиппинлик Эдна — энага. Кеча турмуш ўртоғим билан сайр қилдик, кичик фарзандим ухлаганди, каттаси энаганинг назорати остида Lego ўйинчоқларини ўйнади. Сайрдан қайтганимизда салат ва кечки овқат тайёр, уйлар эса озода эди – қандай яхши!
Мактаб
https://www.instagram.com/p/Bw4rrFOgqq6/?utm_source=ig_embed&ig_rid=1c58f8c5-3459-408f-9445-384931ec26c5
Мен оналик кўзёши билан катта фарзандимнинг мактабга борадиган биринчи кунидан олдин унинг шимини дазмолладим. У 4,5 ёшда, аммо маҳаллий болалар аллақачон 3 ёшида мактабга боради. Дастлабки 2 йилда тайёргарлик дастури, сўнгра «биринчи синф»га қабул қилинади.
Қатарда яхши мактабга кириш лотереяда ғолиб чиқишга ўхшайди. Яхши таълим даргоҳлари ҳамма жойда ҳам мавжуд эмас.
Барча синфлар ҳарфлар билан эмас, балки мамлакатлар билан номланади. Биз Ҳиндистонни танладик. Синфда 19 та бола бўлиб, уларнинг барчасида битта ўқитувчи ва битта ёрдамчи бор. Ўқитувчилар асосан Англиядан, аммо бошқа мамлакатлардан ҳам бор. Мактабда футбол майдони, теннис, баскетбол, мусиқа студияси ва бир нечта ўйин майдончалари мавжуд.
Болаларда ўқишга муҳаббатни кучайтириш учун кўпинча дарслар мактаб кутубхонасида ўтказилади. Болалар ёстиқларга ўтириб ўқийди. Шунингдек, денгизда музей ва пикникларга саёҳатлар мавжуд. Ўғлим эса мактабга боришдан жуда хурсанд. ⠀
Қатарда ёмғир ёғиши ҳақиқий мўъжизадир
Ватанимдаги ёмғир жуда катта воқеа, лекин бу ердагиси — осмон мўъжизаси. Ёмғир ёғганда ходимлар ишларини тарк этади, деразалар олдида тўпланади ва катта томчиларнинг ерга қулашини томоша қилади. Ҳамма уй ҳақида ўйлайди: қандай қилиб Москва, Лондон, Тошкент ёки Олмаотада ёмғир ёғаётгани, одамлар қандай қилиб ишдан уйга шошилаётгани, бошларини турли рангли соябон ва сумкалар остида яширганликлари, кўлмаклардан сакраб ўтишгани ҳақида фикр юритади.
Баъзан бу ердаги отларга ҳасад қилиш мумкин
Қатарда сузадиган отни ҳаётимда биринчи марта кўрдим! Ва у буни ўзи учун мўлжалланган махсус бассейнда бажарди. Югуриш йўлакчасида отни ҳам кўрдим. Ва кейин отлар учун жакузи, спорт зал, массажчи ҳам мавжуд.
Бу ерда зотни сақлаб қолиш, машғулотлар, кўргазмалар ва мусобақалар учун отлар етиштирилади. Ва қатарликлар буни жуда жиддий қабул қилади. 24 соат давомида фақат отлар учун шифохона, меҳмонхона, органик озиқ-овқат ресторани, от пойгалари ва ареналар мавжуд.
Қатарга қандай таассуротлар билан бориш керак?
«Ҳа, у ерда бутун йил давомида иссиқлик! Чўл! У ерда нима қилиш керак?»
Айтганча, иссиқ об-ҳаво бу ерда фақат июндан сентябргача кузатилади. Аммо октябрдан майгача сиз денгизда сузиш, беш юлдузли меҳмонхоналарда дам олиш ва улкан савдо марказларида харид қилиш каби анъанавий ўйин-кулгиларни танлашингиз мумкинлиги билан бир қаторда, қуйидагилар уриниб кўришга арзийди:
- эски араб бозорининг тор кўчалари орасида адашиб, Қатарда нефть ҳали топилмагандан бери шу ерда ишлаб юрган юкчилар билан учрашиш;
- француз меъмори Жан Нувел томонидан лойиҳалаштирилган «чўл атиргули» шаклида яратилган Миллий музейга ташриф буюриш:
- сунъий яриморолда жойлашган Ислом санъати музейига бориш.
Изоҳ (0)