Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўтган ҳафта давомида, яъни 26 июль – 1 август кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 1 триллион 644 миллиард 700 миллион сўмлик товарлар сотилди.

Савдоларнинг:

  • 88,0 фоизи — биржа савдолари;
  • 1,5 фоизи — кўргазма-ярмарка савдолари;
  • 10,0 фоизи — электрон давлат харидлари;
  • 0,5 фоизи — авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Онлайн аукцион орқали 3138 та авторақам сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8 миллиард сўмни ташкил қилди.

Битимларнинг:

  • 14,7 фоизи — биринчи тоифадаги авторақамларга;
  • 19,6 фоизи — иккинчи;
  • 8,0 фоизи — учинчи;
  • 9,8 фоизи — тўртинчи;
  • 15,6 фоизи — бешинчи;
  • 32,2 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Шунингдек, биржада пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 миллион 717 минг 600 сўмдан 15 миллион 80 минг 100 сўмгача, яъни 9,8 фоизга пасайди.

Шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 миллион 385 минг 500 сўмдан 7 миллион 290 минг 600 сўмгача, яъни 1,3 фоизга пасайди.

Цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 519 минг сўмдан 504 600 сўмгача, яъни 2,8 фоизга пасайди.

Бундан аввал Ўзбекистонда бензин нархи июль ойида қанчага қимматлашгани маълум бўлгани ҳамда Ўзбекистонда давлат харидларида импорт ўсимлик ёғига қўйилган вақтинчалик тақиқ олиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар