Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркияда кузатилаётган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари сабаб мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон гуманитар ёрдам сифатида одамлар чой пакетчаларини тарқатди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Duvarenglish

Фото: Duvarenglish

Туркияда ўрмонлар ёнмоқда. Олов меҳмонхоналарга жуда яқинлашган. Ёнғин асосан Бодрум ва Мармарис каби курорт шаҳарларга зарар етказган. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон аҳоли ва туристлар қаршисида чиқиш қилиб, уларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди, кейин эса чой пакетчаларини тарқатди.

Туркия президентининг бу каби гуманитар акцияси ижтимоий тармоқларда бир зумда тарқалиб, фойдаланувчилар ўртасида мемга айланиб кетди.

«Энг муҳими — тушкунликка тушмаслик», — деб ёзади Telegram’даги Perepichka News канали ва бир нечта қизиқарли суратларни тақдим этган.

Фото: Telegram / Perepichka News

Фото: Telegram / Perepichka News

Айримлар ушбу ҳолатни ўтган йили Киевда уй қулаган жойга ичимлик учун лимон кўтариб келган «Халқ ноиби» партияси депутати Николай Тишенко билан боғлиқ воқеага қиёслаган.

Фото: Telegram / Perepichka  News

Фото: Telegram / Perepichka  News

«Чунки бизнинг чойимиз бор. Шу каби оғир вазиятда бошимизга чой отган Ражаб Тоййиб Эрдўғонга раҳмат. Бизга фақат чой керак ва у буни билади», — деб ёзади Мертт Юкксел исмли фойдаланувчи.

Фото: Twitter / Мертт Юкксел

Фото: Twitter / Мертт Юкксел

Шунингдек, Эрдўғонни яхшилик қиладиган парига ўхшатишган.

Фото: Telegram / Perepichka News

Фото: Telegram / Perepichka News

Бундан ташқари, унинг учган ҳолда чой тарқатаётгани, бой ва сахий сифатида тасвирланган мемлари тарқалган.

Фото: Telegram / Perepichka News

Фото: Telegram / Perepichka News

Фото: Telegram / Perepichka  News

Фото: Telegram / Perepichka  News

Изоҳ
Асосий янгиликлар