Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бокс бўйича +91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов 29 июль куни Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

1/8 финалда Жалоловга озарбайжон вакили Муҳаммад Абдуллаев рақиб бўлди. Жалолов жанг давомида тўлиқ устунликка эга бўлди. Иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Баҳодирнинг ғалабасини қайд этди.

Шу тариқа оғир вазн тоифасида рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалда 27 ёшли Жалолов Сатиш Кумар (Ҳиндистон) ва Рикардо Браун (Ямайка) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди