Токио—2020 Олимпиадасининг 28 июль кунги мусобақалари ўз якунига етди. Ёзги ўйинларнинг расмий бешинчи кунида 23 та медаллар шодаси ўйналди.
Умумий рўйхатда ҳамон мусобақа мезбонлари етакчилик қилмоқда. Хитой сўнгги кунлардан фарқли равишда АҚШни ортда қолдириб, иккинчи ўринга чиқиб олди. Буюк Британия кучли бешликдаги ўрнини Австралияга бўшатиб берган. 27 июлга қадар бирорта ҳам олтин қўлга кирита олмай қуйи поғоналарда юрган Нидерландия 28 июлда бир йўла иккита олтинга эришди ва топ-10 ликка кирди.
Ўзбекистон делегацияси 28 июль кунги бронза медалидан кейин янада қуйига тушиб кетишдан қутулиб қолди. Ўзбекистон биттадан олтин ва бронза билан умумий рўйхатда 25—27-ўринда бормоқда.
Оғир атлетикада -59 кг вазн тоифасида Туркманистон шарафини ҳимоя қилган Полина Гурева Токио—2020 кумуш медалига сазовор бўлди. Бу Туркманистон учун Олимпия ўйинлари тарихидаги илк медал бўлди. Шу вақтга қадар туркманлар ёзги Олимпиадада бирорта ҳам медалга эга чиқа олмаганди.
Шу вақтга қадар жами 303 та медал (95 тадан олтин ва кумуш, 113 та бронза) ўз эгаларига топширилди. 62 та мамлакат вакиллари камида биттадан совринга эга бўлди. Шунингдек, 35 та делегация, жумладан, Ўзбекистон ҳам ўз ҳисобига олтин медал ёздириб қўйган.
Токио—2020 медаллар рейтинги (топ-10)
- Япония – 13-4-5 (22)
- Хитой – 12-6-9 (27)
- АҚШ – 11-11-9 (31)
- РОҚ (Россия) – 7-10-6 (23)
- Австралия – 6-1-9 (16)
- Буюк Британия – 5-6-5 (16)
- Жанубий Корея – 4-2-5 (11)
- Германия – 3-2-5 (10)
- Франция – 3-2-3 (8)
- Нидерландия – 2-6-3 (11)
Изоҳ (0)