Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 28 июль куни 879 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди — бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён кунлик касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткичдир. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланган шахслар сони 127 506 нафарга етган.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 32 нафари Андижон вилоятида,
  • 16 нафари Бухоро вилоятида,
  • 98 нафари Жиззах вилоятида,
  • 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 15 нафари Навоий вилоятида,
  • 28 нафари Наманган вилоятида,
  • 82 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 22 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 75 нафари Фарғона вилоятида,
  • 50 нафари Хоразм вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент вилоятида,
  • 140 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония тасдиқланди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шунингдек, 28 июлда кун давомида Қорақалпоғистонда 49 нафар, Жиззахда 55 нафар, Наманганда 21 нафар, Самарқандда 106 нафар, Сирдарёда 28 нафар, Фарғонада 66 нафар, Хоразм 51 нафар, Тошкент вилоятида 72 нафар, Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор — мамлакат бўйича жами 573 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 121 718 нафарга (касалликка чалингани расман қайд этилганларнинг 95 фоизи) етди.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ташкил қилинган коронавирус бўйича Call-марказларга кунлик мурожаатлар сони бир ойда 5 маротабага ошгани, Ўзбекистонда 5 июлдан бери пневмонияга чалинганларнинг 60 нафари вафот этгани маълум қилингани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда