«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:59, 29.07.2021 13543

Ўз қўлингиз билан рафаэлло тортини тайёрлаб кўринг

Мазали ширинлик билан оила аъзоларингизнинг кайфияти кўтарилишига сабабчи бўлинг.

Фото: Russian Food

Керакли маҳсулотлар:

  • ун — 1 стакан;
  • тухум — 5 дона;
  • сметана (25 фоизли) — 320 г;
  • шакар — 380 г;
  • оқ шоколад — 100 г;
  • кокос қириндиси — 100 г;
  • сариёғ— 120 г;
  • бодом — 50 г;
  • туз.

Тайёрланиш жараёни:

  • 4 та тухумга туз қўшиб миксерда аралаштиринг.
  • Аралаштиришдан тўхтамасдан 200 г шакар қўшинг.
  • Унни кам-камда қўшиб аралаштиринг.
  • Хамирни махсус қолипга солиб қизиб турган печга 40 дақиқага қўйинг.
  • Тайёр бўлган бисквит совиганидан кейин плёнкага ўраб, совиткичга қўйинг.
  • 80 г шакарга, 3 қошиқ ун, 1 та тухум ва сметана қўшинг, идишдаги қайнаган сув буғи устида аралаштиришда давом этинг.
  • 10 дақиқа давомида аралаштиришдан тўхтаманг.
  • Майдаланган шоколад, кокос қириндиси қўшиб аралаштиринг.
  • Хона ҳароратида эриган сариёғга шоколадли аралашмани қўшинг, тайёр кремни совиткичга қўйинг.
  • 100 г шакарни эритиб олинг.
  • Товада қиздириб олинган бодомни шакарли аралашмага қўшинг.
  • Блендерда яхшилаб майдалаб олинг.
  • Бисквитни ўртасидан бўлин.
  • Орасига крем суртинг, бодомли аралашма солинг.
  • Кокос қириндиси сепинг.
  • Устини рафаэлло шарчалари билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!