Дзюдо бўйича -90 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Давлат Бобонов Токио—2020 Олимпиадасида нимчорак ва чорак финал баҳсларида иштирок этди.

Фото: Getty Images

1/8 финалда Бобонов украиналик Нябали Кежауни енгиб, чорак финалга чиқди. Чорак финалда Давлат грузиялик Лаша Бекаурига қарши баҳс олиб борди ва мағлубиятга учради.

Шу тариқа Бобонов бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этади. Унга испаниялик Николос Шеразадишвили рақиб бўлади.