Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 5-мавзеда жойлашган кафеларнинг бирида ёнғин чиқди, деб хабар беради Telegram’даги TashkentLand канали.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, ёнғин юзага келган кафе ёнида «Mustang» автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва 17-сонли шифохона жойлашган.

Видеодан кўриш мумкинки, ёнғинни ўчиришга ўт ўчирувчилар хизмати жалб этилган.

Аввалроқ Юнусободдаги иккита хонадонда ёнғин содир бўлгани, Тошкентда электрон реклама экрани ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.