Бокс бўйича -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров 26 июль, душанба куни Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.

Фото: Getty Images

Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони 1/16 финалда туркиялик Ботухон Чифчини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга йўл олди.

Зоиров кейинги босқичда Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.

25 июль куни уч нафар ўзбекистонлик боксчилар: Турсуной Раҳимова, Элнур Абдураимов ва Дилшод Рўзметов ўз жангларини ғалаба билан якунлаб, кейинги босқичга йўл олганди.