• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Токио—2020. Улуғбек Рашидовнинг омадли старти билан бошланиб, тарихий натижаси билан тугаган кунда ўзбекистонлик спортчилар қайд этган натижалар

    Токио—2020 Олимпиадасининг 25 июль кунги мусобақалари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар ўнта йўналишда ўз иштирокини ўтказди.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Академик эшкак эшиш

    Дастлабки кунги мусобақаларда 4-ўринни эгаллаган Шаҳбоз Холмирзаев ва Собир Сафаралиев жуфтлиги ўтиш мусобақасида қатнашди. Унда ҳам тўртинчи натижани қайд этган ўзбекистонлик спортчилар финал йўлланмасидан қуруқ қолди. Улар 13—18-ўринлар учун кечадиган баҳсда иштирок этади.

    Таэквондо

    25 июль кунги баҳслар Улуғбек Рашидовнинг (-68 кг) муваффақиятли старти билан бошланиб, тарихий финиши билан якунланди. Улуғбек 1/16 финалда малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонлик спортчи чорак финал йўлланмаси учун жангда 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори, ушбу вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси жанубий кореялик Ли Де Ҳун билан асосий вақтда 19:19 ҳисобида қайд этди. Баҳс тақдирини ҳал қилган «Олтин зарба»да Рашидов 2 очко қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди. Рашидов 1/4 финалда эронлик Мирҳошим Ҳуссаинини 34:22 ҳисобида енгди. Рашидов ярим финалда Босния ва Герцеговина вакили Недзад Ҳушични 28:5 ҳисобида енгиб, Ўзбекистон учун дастлабки медални нақд қилди. Финалда эса уч раунд якунига кўра Бредли Синденни 32:29 ҳисобида мағлуб этиб, Ўзбекистонга дастлабки медални тақдим этди.

    Шу тариқа, Рашидов Олимпиада тарихида олтин медалга сазовор бўлган энг ёш ўзбекистонлик спортчига айланди. Шунингдек, бу ўзбекистонликлар учун таэквондо бўйича Олимпия ўйиларида қўлга киритилган илк медал бўлди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бокс

    Дастлабки кундаги муваффақиятсиз натижалардан фарқли равишда 25 июль куни ўз чиқишини амалга оширган уч нафар ўзбекистонлик кейинги босқичга йўл олди. Баҳсларни Турсуной Раҳимова (-51 кг) тарихий ғалаба билан бошлади. 1/16 финалда польшалик Сандра Драбикни енгган Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган ўзбекистонлик илк аёл боксчи бўлди. Унинг кейинги босқичдаги рақиби туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади. Жанг 29 июль куни бўлиб ўтади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Элнур Абдураимов (-63 кг) азалий рақиби бўлмиш Мўғулистон вакили Чинзориг Баатарсухга қарши жанг қилди ва қийинчилик билан ғалаба қозониб, 1/8 финалга чиқди. Нимчорак финалда Абдураимов тожикистонлик Баҳодур Усмоновга қарши рингга кўтарилади.

    Дилшод Рўзметов (-81 кг) ирландиялик Эммет Бреннанни таслим этиб, кейинги босқичга йўлланма олди. Рўзметов 1/8 финалда келиб чиқиши Кубадан бўлган ва Олимпия ўйинларида Озарбайжон байроғи остида чиқаётган Алфонсо Домингесга қарши жанг қилади.

    Дзюдо

    Дзюдо баҳслари муваффақиятсизлик иккинчи кунда ҳам давом этди. Аввалига Диёра Келдиёрова (-52 кг) мўғулистонлик Сосербарам Лхагвасуренга мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди. Сардор Нуриллаев (-66 кг) 1/16 финалда Молдова вакили Денис Виеруга қарши кураш олиб борди. Унда ўзбекистонлик спортчи жароҳат сабаб жангни давом эттира олмади ва Олимпиададаги юришини тўхтатди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Велоспорт

    Олга Забелинская 137 километрга кечган гуруҳ пойгаси йўналишида 67 иштирокчи орасида 9-бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. У ушбу масофани 3 соат 54 дақиқа 31 сонияда босиб ўтди. Шу тариқа Забелинская велоспорт бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этган илк ўзбекистонлик аёл спортчи сифатида тарихга кирди.

    Спорт гимнастикаси

    Оксана Чусовитина саралаш баҳсларида таяниб сакраш йўналишида 14.166 очко жамғарди. Бироқ бу финал йўлланмаси учун камлик қилди ва Олимпиада афсонаси Токио—2020 даги иштирокини якунлади. Шу тариқа 46 ёшли Оксана ўзининг саккизинчи Олимпиадасида иштирок этди ва бу борада мутлақ рекордчига айланди. Оксана ушбу Олимпиада профессионал фаолиятидаги сўнггиси бўлишини маълум қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Оғир атлетика

    -67 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 139 кг, силтаб кўтаришда эса 173 кг оғирликни ўзига бўйсундирди. Икки кураш баҳсларига кўра Эргашев умумий ҳисобда 312 кг оғирлик билан мусобақани олтинчи ўринда якунлади.

    Шу тариқа Олимпиаданинг иккинчи кунида Ўзбекистон вакиллари битта олтин медални қўлга киритди. Уч нафар боксчи ўз юришини давом эттирадиган бўлди. Беш нафар спортчи учун эса мусобақа якунланди. Ўзбекистон делегацияси икки кунлик натижалар бўйича (1 та олтин) медаллар рейтингида 11—16-ўринларни эгаллаб турибди.

    25.07.2021, 22:19   Изоҳ (0)   36683
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токио—2020. 7 та гол урилган ўйинда Франция ЖАРни мағлуб этди, Испания ва Германияда ғалаба, Бразилия эса очко йўқотди

    25.07.2021, 21:50

    Улуғбек Рашидов Олимпиада чемпионлигини бир неча кун аввал вафот этган амакисига бағишлади

    25.07.2021, 19:40

    Токио—2020. Оғир атлетикачи Адҳамжон Эргашев Олимпиададаги иштирокини 6-ўринда якунлади

    25.07.2021, 19:38

    Токио—2020. Дилшод Рўзметов ирландиялик боксчини мағлуб этиб, нимчорак финалга чиқди

    25.07.2021, 17:24

    Токио—2020. Оксана Чусовитина 8-Олимпиадасидаги иштирокини саралаш баҳсларида якунлади

    25.07.2021, 15:13

    Токио—2020. Элнур Абдураимов мўғулистонлик азалий рақибини мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

    25.07.2021, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.