Дзюдо бўйича -73 кг вазн тоифасида қатнашаётган Ҳикматуллоҳ Тўраев Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон вакили 1/16 финалда германиялик Игорь Вандткега қарши баҳсда ғалаба қозонди ва 1/8 финалга чиқди. Тўраевга кейинги босқичда жанубий кореялик Чан Рим Ан рақиблик қилади.

Шу тариқа Ҳикматуллоҳ ўзбекистонлик дзюдочиларнинг Токио—2020 даги муваффақиятсиз сериясига барҳам берди. Дастлабки кунда Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг), 25 июль куни эса Диёра Келдиёрова (-52 кг) ва Сардор Нуриллаев (-66 кг) мағлубият сабаб, иштирокни эрта якунлаганди.