• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Улуғбек Рашидов финалда британиялик рақибини таслим қилиб, Ўзбекистонга Токио—2020 Олимпиадасидаги илк олтин медални тақдим этди

    Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпиадада 25 июль куни таэквондо бўйича финал баҳслари ўтказилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳал қилувчи баҳсда ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашидов британиялик рақиби Бредли Синденни мағлуб этиб, Токио Олимпиадасида Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим этди.

    Рашидов уч раунд якунига кўра 32:29 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа у таэквондо бўйича Олимпиадада чемпион бўлган илк спортчи сифатида Ўзбекистон тарихига кирди.

    Улуғбек ярим финалда Босния ва Герцеговина вакили Недзад Ҳушични 28:5 ҳисобида енгиб, Ўзбекистон учун дастлабки медални нақд қилганди. Синден эса ярим финалда хитойлик Шуаи Жаони 33:25 ҳисобида енгди.

    Синден ўз юришини 1/8 финалдан бошлади ва унда Янги Зеландия вакили Том Бёрнсга имкон қолдирмади (53:8). Чорак финалда эса британиялик спортчи туркиялик Хоқон Речберни 39:19 ҳисобида таслим этди.

    Улуғбек 1/16 финалда малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистонлик спортчи чорак финал йўлланмаси учун жангда 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори, ушбу вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси жанубий кореялик Ли Де Ҳун билан асосий вақтда 19:19 ҳисобида қайд этди. Баҳс тақдирини ҳал қилган «Олтин зарба»да Рашидов 2 очко қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди. Рашидов 1/4 финалда эронлик Мирҳошим Ҳуссаинини 34:22 ҳисобида енгди.

    Рашидовнинг финалдаги рақиби Бредли Синден -68 кг вазн тоифасида амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 2019 йилда Манчестер шаҳрида ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритганди. Синден, шунингдек, ушбу вазн тоифасининг иккинчи рақамли вакили ҳисобланади.

    Маълумот учун, Улуғбек Рашидов 2002 йил 23 март куни Тошкент шаҳрида туғилган.

    У 2018 йилда Буэнос-Айресда (Аргентина) бўлиб ўтган 2018 йилги ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида 48 килограммгача вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритган, финалда россиялик спортчи Дмитрий Шишкога имкониятни бой бериб қўйган.

    2019 йилда эса таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 55 килограммгача вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан. Худди шу йили у Бутунжаҳон армия ўйинларида 58 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритади, Улуғбек ҳал қилувчи баҳсда хитойлик рақиби Лян Юйшуайни таслим этганди.

    25.07.2021, 18:01   Изоҳ (0)   44325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев чет элдаги ватандошлар Ўзбекистоннинг давлат хизматларидан онлайн фойдалана олишларини таъминлаш ҳақида топшириқ берди

    25.07.2021, 17:11

    Ўзбекистонда «загранпаспорт» 20 фоизга арзонлашади

    25.07.2021, 16:10

    Ўзбекистонда 2022 йилдан аҳоли ва тадбиркорлардан 15 турдаги ҳужжат ва маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинади

    25.07.2021, 15:09

    Яшнободдаги дўконда сотувчига пичоқ тираб, кассадаги пулларни ўмариб кетган тўрт шахсдан иккитаси қўлга олинди

    25.07.2021, 13:07

    Ўзбекистонда вакцинация билан қамраб олинган аҳоли сони 4 миллиондан ошди, бир кунда 200 мингдан ортиқ вакцина қўлланилди

    25.07.2021, 12:48

    Қорақалпоғистонда 23 минг доллар эвазига Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

    25.07.2021, 12:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.