Realme компанияси иккита янги моделини — ташқи кўриниши устида япониялик таниқли саноат дизайнери Наото Фукасава иш олиб борган GT Master Edition ва GT Exploration Master Edition’ни тақдим этди. Аппаратлар шиша ва металл корпусга, шунингдек, махсус веган чармли версиясига эга бўлган, деб хабар беради «Afisha.uz».

Фото: «Afisha.uz»

Моделларнинг энг кичик версиясига 360 герц тач-сенсорга эга 6,43 дюймли дипслей, каттасига 480 герц тач-сенсорга эга 6,55 дюймли эгилган дисплей ўрнатилган. AMOLED-матрицалардаги тасвирнинг янгиланиш частотаси 120 герцга тенг. Бармоқ изи сканери экран остида жойлашган.

Фото: «Afisha.uz»

GT Master Edition ичига Snapdragon 778G процессори, 8 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотира ўрнатилади. GT Exploration Master Edition эса Snapdragon 870 чипи, 8/12 гигабайт тезкор ва 128/256 гигабайт ички хотирага эга бўлади. Аккумулятор сиғими мос равишда 4300 ва 4500 мА/соат бўлиб, 65 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга.

Фото: «Afisha.uz»

Realme янги моделларга тўрттадан камера ўрнатган:

  • GT Master Edition — 64 мегапикселли асосий, 8 мегапикселли кенг бурчак, 2 мегапикселли макро-модуль ва 32 мегапикселли фронтал камера;
  • GT Exploration Master Edition — 50 мегапикселли асосий, 16 мегапикселли кенг бурчак, 2 мегапикселли қўшимча датчик ва 32 мегапикселли фронтал камера.

Фото: «Afisha.uz»

Смартфонлар савдоси Хитойда 30 июлдан бошланади. Расмий нархлар:

  • GT Master Edition 8/128 ГБ — 370 доллар;
  • GT Master Edition 8/256 ГБ — 400 доллар;
  • GT Exploration Master Edition 8/128 ГБ — 450 доллар;
  • GT Exploration Master Edition 12/256 ГБ — 495 доллар.

Аввалроқ Realme GT — Snapdragon 888 процессорида ишлайдиган энг арзон смартфон тақдим этилган эди.