Ўзбекистонда 23 июль куни 773 кишида коронавирус аниқланди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Шунингдек, мамлакатда пандемия бошланганидан буён қайд этилган энг юқори иккинчи кўрсаткич ҳамдир — бундан олдинги антирекорд 2020 йилнинг 1 августида ўрнатилган (774 киши). Шундай қилиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 123 559 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 68 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 94 нафари Жиззах вилоятида,
  • 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 12 нафари Навоий вилоятида,
  • 33 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 88 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 81 нафари Фарғона вилоятида,
  • 29 нафари Хоразм вилоятида,
  • 95 нафари Тошкент вилоятида,
  • 109 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бундан ташқари, кеча кун давомида 507 нафар кишида пневмония тасдиқланди.

Таъкидлаш керакки, ўтган бир сутка ичида Жиззах (94 нафар), Сурхондарё (88 нафар), Фарғона (81 нафар) ва Тошкент вилоятларида (95 нафар) COVID-19 билан кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида эса июль ойининг энг юқори кўрсаткичлари қайд этилган (Самарқандда йил антирекорди 25 июнь куни — 90 киши, Хоразмда эса 26 июнда аниқланган — 49 киши).

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 659 киши: Қорақалпоғистонда 93 нафар, Бухорода 28 нафар, Жиззахда 104 нафар, Қашқадарёда 17 нафар, Навоийда 13 нафар, Наманганда 41 нафар, Сирдарёда 24 нафар, Сурхондарёда 64 нафар, Фарғонада 84 нафар, Хоразмда 32 нафар, Тошкент вилоятида 63 нафар, Тошкент шаҳрида 96 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 117 962 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 826 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалги беш кунда ҳам Ўзбекистонда COVID-19’га чалиниш бўйича антирекордлар қайд этилганди. Хусусан, 18 июль куни 585 киши, 19 июль куни 658 киши, 20 июль куни 698 кишида, 21 июль куни 719 кишида, 22 июль куни эса 738 кишида касалликка чалиниш ҳолати аниқланганди.