Ўзб
O'zbO'zbekcha
EngEnglish
logo
  • Маҳаллий
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Лайфстайл
  • Спорт
  • Мультимедиа
  • Колумнистлар
Меню
  • Маҳаллий
  • Дунё
  • Пул
  • Маданият
  • Лайфстайл
  • Спорт
  • Мультимедиа
  • Колумнистлар
  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42
  • Google play
  • App Store
  • Telegram
  • Тошкентда
    +32°C
    • Андижон
    • Қарши
    • Бухоро
    • Самарқанд
    • Фарғона
    • Сирдарё
    • Жиззах
    • Термиз
    • Наманган
    • Тошкент
    • Навоий
    • Тошкент вил
    • Нукус
    • Урганч
Бугун,

  • Тошкентда
    +31°C
    • Андижон
    • Қарши
    • Бухоро
    • Самарқанд
    • Фарғона
    • Сирдарё
    • Жиззах
    • Термиз
    • Наманган
    • Тошкент
    • Навоий
    • Тошкент вил
    • Нукус
    • Урганч
  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42
  • Google play
  • App Store
  • Telegram
  • Сўнгги янгиликлар
  • Маҳаллий
    Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқ жойларда қанчадан аҳоли яшаши маълум қилинди
    Бугун, 20:10
    73
  • Реклама
    Россиядан Ўзбекистонга тезкор пул ўтказмалари: Pay Way иловасидан янги имконият!
    Бугун, 18:00
    6215
  • Дунё
    Нидерландияда Европадаги энг юқори газ нархи кузатилмоқда
    Бугун, 20:07
    36
  • Маҳаллий
    Ўзбекистонда июль ойида қайси вилоятларда энг кўп эгизаклар туғилгани маълум қилинди
    Бугун, 20:04
    55
  • Маҳаллий
    Ўзбекистон 6 ойда энг кўп қайси давлатга телевизор экспорт қилгани маълум қилинди
    Бугун, 20:00
    29
  • Маҳаллий
    Ўзбекистонда йил бошидан бери саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 трлн сўмни ташкил этди
    Бугун, 19:58
    32
  • Маҳаллий
    Қозоғистон авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини оширмоқчи
    Бугун, 19:56
    48
  • Маҳаллий
    Ўзбекистонда тарвуз нархлари бир ойда ўртача 35,5 фоизга арзонлашган
    Бугун, 19:53
    104
  • Маҳаллий
    Фарғонада четдан ноқонуний олиб кирилаётган 1 миллиард сўмлик телефонлар тўхтатиб қолинди
    Бугун, 19:51
    252
  • Маҳаллий
    «Конституцияга битта нормани киритиб «ҳаётни гўзал» бўлишига эришиб бўлмайди» – депутат Шуҳрат Полвонов
    Бугун, 19:49
    263
  • Дунё
    Туркия Украинада Bayraktar дронларини ишлаб чиқаришни бошлайди
    Бугун, 19:46
    397
Сўнгги янгиликларга ўтиш
Шоу-бизнес
24.07.2021, 16:53
52649

Ажрашиш, дори ва бошқа сабабларга кўра сезиларли даражада вазн ташлаган юлдузлар (фото)

Шоу-бизнес вакиллари орасида кимлар аввалгидан фарқ қиладиган даражада озишга муваффақ бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Адель

Фото: Cosmopolitan

«Гремми» мукофотини бир неча марта қўлга киритган Адель аввалгидан сезиларли даражада вазн ташлашга муваффақ бўлган. Унинг озиши турмуш ўртоғи билан ажрашишга қилган қарори билан боғлиқ. Ажрашиш жараёни хонанда учун қийин синов бўлган. «Мен авваллари йиғлардим, энди терлайман, кейин эса озаман», — деган юлдуз журналистларга. Собиқ эри билан боғлиқ муносабатларига нуқта қўйганидан кейин қўшиқчи қайта семиришга шошилмаган — аксинча, овқатланишини қайта кўриб чиққан ва пилатес билан шуғулланишни бошлаган.

Ребел Уилсон

Фото: Cosmopolitan

Ёрқин кўриниши ва истеъдоди туфайли Ребелга машҳур фильмлардан таклифлар келиб туша бошлаган. 2020 йилга келиб озишни исташини тушуниб етган Уилсон бор-йўғи бир йил ичида ўнлаб қўшимча килолардан қутулишга аҳд қилган. Ҳафтанинг 7 кунида спорт билан шуғуллангани, тоғ бўйлаб тинкаси қуригунича сайр қилгани ва тўғри овқатлангани унга муддатидан аввалроқ озишга ёрдам берган.

Сара Рю

Фото: Cosmopolitan

Саранинг тўлалиги ўзига ярашиб туришига қарамай, 30 ёшга тўлганида ҳаёт тарзини ўзгартиришга қарор қилган. У парҳез тутиш ва тинимсиз машқ бажариш орқали 20 кило ташлашга эришган.

Гоар Аветисян

Фото: Cosmopolitan

Instagram’даги энг машҳур визажистлардан бири ҳисобланган Гоар ҳам собиқ турмуш ўртоғи билан муносабатларига нуқта қўйишга қарор қилганидан кейин 43 килога озган. Унинг ўзи яна 30 кило ташлашни режалаштирган. Ёғли таом, ширинликлар, газланган ичимлик ва фастфуддан воз кечган Гоар калорияни ҳисоблашни бошлаган ҳамда таомномасига клетчаткага бой бўлган маҳсулотларни киритган. Бундан ташқари, у озиш учун пластик жарроҳлик — липоксация ва танасининг бир нечта қисмини торттириш амалиётини бошдан кечирган.

Ариэль Винтер

Фото: Cosmopolitan

«Замонавий оила» фильмида суратга тушган актрисанинг ташқи кўриниши узоқ вақт давомида муҳокамаларга сабаб бўлган. 6 йил давомида қабул қилган антидепрессантлар унга озиш имконини бермаган. Аммо Ариэль ортиқча килолардан қутилишга муваффақ бўлган. Дори воситаларини ўзгартиргани сарвқомат бўлишига ҳисса қўшган. Бирданига вазн ташлагани мухлисларини ҳайратда қолдирган.

Хоакин Феникс

Фото: Cosmopolitan

Хоакин «Жокер»да суратга тушиш учун бир ойдан кўпроқ вақт давомида 24 килога озган. Бундай натижага эришиш учун актёр қатъий парҳез тутган ва шифокорлар назорати остида бўлган. Аммо бирданига бу даражада озгани сабаб зинапоялардан чиқиш, жисмоний машқларни бажариш баъзида эса сценарийни ўқишга ҳам қийналган.

Жессика Симпсон

Фото: Cosmopolitan

2020 йилда 39 яшар актриса Жессика Симпсон учинчи марта она бўлган. Кеч она бўлиш актриса учун осон бўлмаган — бу вақтда Жессика 40 кило вазн тўплаган, шиш ва касалликлардан қийналган. Аммо булар Симпсоннинг 8 ой давомида 45 килодан қутилишига тўсқин бўлмаган. У қизи дунёга келиши биланоқ озишга киришган. Актриса таомномасига кўпроқ сабзавотларни киритиб, ҳафтада 4 марта спорт залга борган. Бу эса табиийки, ўз натижасини берган.

Мавзуга доир:

  • Бир кам дунё: Бедаво касалликлардан азият чекадиган машҳурлар (фото)
  • Оғир операцияларни бошдан кечирган жаҳон юлдузлари (фото)
  • Гўзаллик қурбонлари: Пластик операциялар оқибатида вафот этган юлдузлар
  • Ортиқча вазни билан бирга ҳуснини ҳам йўқотган машҳур аёллар (фото)

Биз Telegram’да
Улашинг:
  • Telegram
  • Facebook
  • Twitter
  • Odnoklassniki
Изоҳ
Кириш

Асосий янгиликлар
  • Daryo
    • Интернет-нашр
    • Таҳририят
    • Алоқа маълумотлари
    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Янгиликлар архиви
  • РЕКЛАМА
    • Реклама жойлаштириш
    • Реклама материалларига қўйиладиган техник талаблар
  • Ижтимоий тармоқлар
    • Instagram | Расмий
    • Instagram | Лайфстайл
    • Instagram | Спорт
    • Facebook | Расмий
    • OK | Расмий
    • YouTube
  • Телеграм-каналлар
    • Daryo | Rasmiy — Асосий канал. Фақат муҳим хабарлар
    • Daryo | Live — Қисқа ва тезкор янгиликлар
    • Daryo | Lifestyle — Ўзбекистон ва жаҳон шоу-бизнеси, саломатлик, мода бўйича долзарб ва сўнгги воқеалар, маслаҳатлар
    • Daryo | Sport24 — Ўзбекистон ва жаҳон спорт оламидаги энг сўнгги янгиликлар ва мақолалар
    • Daryo | Rasmiy — Кирилл алифбосида ўқишни афзал кўрганлар учун
    • Daryo | Pul — Ўзбекистонда ва жаҳонда бизнес ва иқтисодиётга оид янгиликлар ва таҳлилий мақолалар

«Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

Ёш бўйича чеклов
Соддалаштирилган кўриниш
Янгилик ҳақида хабар бериш
Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг
© «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2022
Нимани қидирамиз?
Изоҳ қолдириш учун қуйидаги веб-сервислардан фойдаланган ҳолда авторизациядан ўтишингиз лозим:
Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади