• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шон-шуҳрат қиймати: «Зорро» юлдузи Кетрин Зета-Жонс машҳурлик учун қандай товон тўлаган?

    Экранларда кўриниши биланоқ «инглиз атиргули» деб атала бошлаган Кетрин Зета-Жонс нафақат соҳибжамоллиги, ишга бўлган лаёқати ва ўзини тутиши сабаб атрофдагиларнинг эътиборига сазовор бўла бошлаган. Ҳаракатдан тўхтамаган ва шунга яраша муваффақият чўққисини забт этишга эришган актрисанинг ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Актрисалик қобилияти тўрт ёшидаёқ намоён бўла бошлаган қизалоқ

    Болалиги, тўғрироғи, тўрт ёшиданоқ Суони шаҳридаги черковга кираверишда қўшиқ куйлаган Кетрин кейинроқ маҳаллий театрдаги постановкада роль ижро қилган. Шунингдек, рақс билан шуғулланишни канда қилмаган. У актриса бўлишни шунчаки истаб қўл қовуштириб ўтирмаган, мақсади сари шахдам қадам ташлашдан тўхтамаган. Мактаб маъмуриятидан 15 ёшда битирув имтиҳонларини топширишга рухсат олганидан кейин Лондонга жўнаб кетган. Пойтахтга борганидан кейин телешоуда иштирок эта бошлаган ва у ердаги фаолияти давомида Кетринга «42-кўча» мюзиклида иштирок этиш таклиф қилинган. Дебюти омадли чиққанидан кейин бир неча лойиҳаларда суратга тушган.

    Тартиб-интизом

    Актриса эришган муваффақиятлари сирини қатъий тартиб-интизом билан боғлайди. У 11 ёшидан бошлаб ҳар куни кечаси кундалигига эртанги кун билан боғлиқ режаларини ёзиб чиққан. 24 соат давомида қилиниши керак бўлган ишларни аввалдан режалаштирган. 24 ёшида «Майнинг дилрабо ғунчалари» фильмидаги роли учун Голливудда эътироф этилган. Бутун дунёда машҳурликка эришган актриса ўз орзусига эришган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Машҳур жуфтлик

    «Титаник»нинг 1996 йилда суратга олинган версияси ва «Зорро ниқоби» фильмларидаги ижросидан кейин эса машҳурлиги тобора ортиб борган. Шундан кейин унинг актёр ва продюсер Майкл Дуглас билан ишқий муносабатлари ҳақида миш-миш тарқалган. Етарлича танилиб улгурган, мафтункор актрисанинг ёши катта одамга кўнгил қўйгани кўпчиликни ҳайрон қолдирган. Турли гап сўзларга қарамасдан жуфтлик турмуш қурган ва бир-бири билан бахтли эканини оммадан яширмаган. Юлдузга айланиб улгурган актрисага роллари учун миллионлаб гонорар тўланган, ўзи ишлашни истаган лойиҳаларни хоҳишига қараб танлайдиган даражага етган. 2002 йилда «Чикаго» мюзиклидаги ижроси туфайли «Оскар» мукофотига лойиқ деб топилганида иккинчи фарзандига ҳомиладор бўлган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Қамоқ, саратон ва депрессия

    Жуфтликнинг бахт ва қувончларга тўла ҳаёти 10 йилгина давом этган холос. Шундан кейин қора кунлар бошланган. Дастлаб Дугласнинг биринчи турмушидан бўлган фарзанди — Кемерон наркотик моддалар савдосида айбланиб қамоққа олинган. Шу 2010 йилнинг ўзида Майклга ҳиқилдоқ саратони ташхиси қўйилган. Бу вақтда Кетрин турмуш ўроғини бир дақиқа ҳам ёлғиз қолдирмаган, кимётерапиядан кейин лоҳас бўлиб қолган Дугласни парвариш қилган. Орадан бир йил ўтиб жуфтлик хушхабар: касаллик енгилгани, Майкл суратга тушишга ҳозир эканини маълум қилган. Ҳаммаси изига тушгандек туйилган бир вақтда Кетриннинг саломатлигида муаммо кузатила бошлаган. Сўнгги йиллардаги зўриқишлар жиддий психологик касаллик келиб чиқишига сабаб бўлган. Депрессия хуружлари безовта қилган актрисанинг аҳволи шунчалик ёмонлашганидан руҳий клиникага ётишига тўғри келган. Ўзига бўлган ишончи йўқолган ва ўзини кучсиз ҳис қилган Кетрин актрисалик карьерасига нуқта қўйиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрган ҳатто. Аввалига қўллаб-қувватлаган умр йўлдоши 2013 йилда у билан ажрашишга қарор қилган. Дуглас рафиқасининг доимий депрессияда эканидан чарчаганини айтган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ажрашиш фикрининг ўзгариши ва ҳаётга қайтиш

    Бир неча ойдан кейин жуфтликнинг айрилмасдан ҳаммасини бошидан бошлаб кўрмоқчилиги ҳақидаги қарори мухлисларни ҳайратда қолдирган. Табиийки, бу осон бўлмаган. Кетриннинг ўзини яхши ҳис қила бошлашига севимли иши сабабчи бўлган. «Кокаиннинг чўқинтирган онаси» фильмида машҳур наркобарон хоним Гризелда Бланкони гавдалантирганидан кейин актриса ўзини яна керакли ҳис қилган ва ҳаётга бўлган қизиқиши ортган.

    «Ўзини ўзи хўрлаш керакмаслиги ҳаётнинг энг асосий дарси. Мен ҳамиша тақдир зарбаларини тавозе билан қабул қилиш ва ўз муваффақиятларимдан хижолат бўлишга уринганман. Аммо камтар бўлиш ҳамда бойлигим, машҳурлигим, гўзаллигим, юлдузнинг рафиқаси эканим ҳамда турмуш ўртоғимнинг оиласи анча вақтдан буён Голливудда обрўли экани сабаб ўзимни оқлаш жонимга тегди. Мен оиламни, эрим, ажойиб фарзандларим ва ўз ишимни яхши кўраман. Қувончли ва бахтли лаҳзалар ҳали олдинда деб, умид қиламан. Турмуш ўртоғим у ҳақида чексиз жирканч ғийбатлар тарқалганига қарамай, бахтли ва саломат. Мен ўзимдаги барча фаровонликларга муносибман», — деган у 2017 йилда журналистларга берган интервьюсида.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Испанияда қуёш ботиши

    https://www.instagram.com/p/CP84NTIHA60/

    Ҳаёт синовларини, яхши ва ёмон кунларни бошдан кечирган жуфтлик ҳали-ҳамон бирга. Йиллар ўтгани сайин муносабатлари мустаҳкамланиб, бир-бирини янада яхши тушунишни ўрганган машҳурларнинг икки нафар фарзанди аллақачон вояга етган ва карьерасини бошлаб улгурган. Ёши элликдан ошган актриса вақтини оиласи билан Испаниядаги уйида ўтказишга ҳаракат қилади. Сўнгги вақтларда камдан кам ҳолларда суратга тушиши ва интервью беришни жини унчалик суймаслигига қарамай, у қуёш ботишини суратга олишни канда қилмайди. Ҳар бир янги кун ботиши ва тонг отишини такрорланмас янги имкон деб билса не ажаб.

    Мавзуга доир:

    • «Хотира кундалиги» фильми юлдузи Рейчел Макадамс нега экранларда кўринмай қолди? (фото)
    • «Жасур инглиз атиргули» номини олган Кейт Уинслет 45 ёшга тўлди. Актриса ҳақида кўпчилик билмаган маълумотлар (фото)
    • Майкл Дуглас қизининг битирув кечасида уни ота эмас, балки бобо сифатида қабул қилишганини сўзлаб берди (видео)
    • 50 ёшдан ошган соҳибжамол юлдузларнинг гўзаллик сирлари

    23.07.2021, 17:57   Изоҳ (0)   28117
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анжелина Жолининг асраб олинган ўғли Марказий Осиёда ўғирлаганми?

    23.07.2021, 14:21

    «Вилоятлик эканимни юзимга солишарди». Машҳура Зулфиқорова икки фарзанди билан турмуши бузилгани ҳақида гапирди (видео)

    23.07.2021, 12:59

    Фильмларда шаҳзода ролини гавдалантирган актёрларнинг тақдири қандай кечди?

    23.07.2021, 11:58

    Instagram: Туркияга қиз узатган Ҳосила Раҳимова, ноқулай вазиятга тушган Шаҳло, Имрондан янги қўшиқ

    22.07.2021, 22:37

    Турк актрисаси Ваҳиде Перчин экранларга қайтмоқда

    22.07.2021, 21:57

    Бритни Спирс бойкот эълон қилди: У токи отаси васийлик қилар экан саҳнага чиқмоқчи эмас

    22.07.2021, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.