Яқинда Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2002 йилда Камбожада асраб олган ўғли Меддоксни ўғирлашда айбланган эди. Аммо энди уларнинг тўнғич фарзандини асраб олиш ҳақидаги Марказий Осиёдан келган болаларнинг биологик ота-оналарини алдаганлигини очиб берадиган ҳужжатли фильм суратга олиниши маълум бўлди.

Фото: Harper’s Bazaar

Шуниси эътиборга лойиқки, «Ўғирланган болалар» фильмида америкалик оилаларга етимларни асраб олишга ёрдам берган Лорин Галиндо агентлигининг ёлғонини тасдиқловчи далиллар келтирилади. Агентлик ходимлари фирибгарлик йўли билан гўдаклар савдоси билан шуғулланиши натижасида компания асосчиси 18 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинади. Ўша пайтда илк миш-мишлар ҳам пайдо бўлган: Анжелина Жоли навбатдаги алдов қурбони бўлди ва унинг ўғли ўша «ўғирланган бола» эди.

Фото: Harper’s Bazaar

Айтганча, бўлажак фильмнинг режиссёри болалар савдоси қандай амалга оширилганлигини бевосита билади. Гап шундаки, Элизабет Жейкобснинг ўзи ҳам Меддокс юлдузлар оиласига кириб келишидан бир неча йил олдин Галиндонинг агентлиги орқали қиз асраб олган. Шунинг учун ҳам у актрисага қарши ноқонуний айбловлар қўйишни режалаштирмаган, чунки унинг иши мутлақо бошқа мақсадларга қаратилган.

Фото: Harper’s Bazaar