«Дарё» мухбирлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг юқори тоғли ҳудудларида жойлашган ва потенциал ёриб чиқиш хавфи мавжуд бўлган сув ҳавзаларида олиб борилган текширув ишларида қатнашди. Сафар давомида гуруҳ аъзолари Ихначкўл ва Шовуркўл билан боғлиқ вазиятни ўрганди.

Денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда жойлашган муздек кўлларга сафар Тошкент аэропортидан бошланади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Вертолёт дарчасидан кўринган Тошкент манзаралари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тошкент вилояти манзаралари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ихнач кўллар тизими ва Шовуркўл томон парвоз, табиийки, Чорвоқ сув омбори устидан ҳам ўтади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Чорвоқ сув омборида катер ва скутерларда сузиб юрган дам олувчилар ва сув бўйидаги «Пирамида»лар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Чорвоқ сув омборидаги яриморолда жойлашган Юсуфхона посёлкаси — сайёҳлар орасида энг машҳур турзоналардан бири.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Пском дарёсининг Чорвоқ сув омборига қуйилиш қисми бўйида жойлашган Сижжак қишлоғининг юқоридан кўриниши.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Пском дарёси бўйидаги Нанай қишлоғининг юқоридан кўриниши.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Пском дарёси бўйидаги Нанай қишлоғининг юқоридан кўриниши.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўрганишлар фақат кўллар билан чекланиб қолмайди, вертолётдаги сафар давомида тоғлардаги қор ва музликларнинг жорий ҳолати ҳам аудиовизуал тадқиқ этилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Тоғлар орасидаги Урунғоч (Нефрит) кўли.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Пском дарёси ҳавзаси фонида кўриниб турган тоғлар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шовуркўл Тошкент вилоятининг энг шимоли-шарқий нуқтасида, Қирғизистон билан чегарадан икки километр берида жойлашган. У ерга фақат ё вертолётда, ёки пиёда бориш мумкин.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Денгиз сатҳидан 2750 метр баландликдаги Шовуркўл тўғонли, ёрилиб чиқиш хавфи бор кўллар гуруҳига киради. Унинг максимал тўлиш даври июнь охири – июль ойи бошига тўғри келади. «Шунинг учун ўрганишлар айнан ҳозир ўтказилмоқда», — дейди «Ўзгидромет» Хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни мониторинглаш бўлими муҳандиси Нодиржон Мамадалиев «Дарё» мухбири Миролим билан Исажонов билан суҳбатда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Ўзгидромет» вакилларининг маълум қилишича, бирламчи ўрганишлар ҳозирги кунда Шовуркўлнинг ёриб чиқиш хавфи йўқлигини кўрсатган, аммо якуний хулосани чиқариш учун тўлиқ ҳисоб-китоблар амалга оширилиши керак.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шовуркўл манзаралари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шовуркўл манзаралари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шовуркўл манзаралари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шовуркўл атрофидаги манзаралар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Сафар давомида тоғлардаги қор ва музликларнинг ёрилиб чиқиш хавфи мавжуд кўлларга таъсирини ўрганиш мақсадида вертолёт борт-термометри ёрдамида турли баландликларда ҳаво ҳарорати ҳам ўлчанди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўрганишлар вақтида денгиз сатҳидан 5400 метр баландликда ҳаво ҳарорати 0 даражада экани маълум бўлди. «Бу айни дамда қор ва музликларнинг эриши кўлнинг тўлишига катта таъсир кўрсатаётганини билдиради», — дейди «Ўзгидромет» вакили.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шовуркўлдан Тошкентга қайтиш йўли Ихнач кўллар тизими орқали ўтди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ихначкўлда ҳам сув ҳавзасининг тўлиши, кўл тўғони ҳолати, ёрилиш хавфининг бор-йўқлиги ўрганилди ва бошқа жиҳатлар ўрганилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Денгиз сатҳидан 2400—2700 метр баландликда жойлашган Ихнач кўллар тизимидаги сув ҳавзаларининг бари бир-биридан чиройли ва, айни вақтда, бир-бирига ўхшамайди. Масалан, Катта Ихнач кўлининг чуқурлиги 46 метрга етади, Қуйи Ихначкўлнинг чуқурлиги эса 21,5 метр, энг кичик – Юқори Ихначкўлнинг чуқурлиги эса атиги 6 метрни ташкил этади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ихначкўлларнинг номи «яхна» сўзининг бузилган шакли «ихна»дан олинган бўлиб, бу ушбу сув ҳавзаларидаги сувнинг ҳаддан ташқари муздек экани билан боғлиқ.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Дарё» Тошкент вилоятининг юқори тоғли ҳудудларидаги кўллар билан танишиш имкониятини тақдим этгани учун «Ўзгидромет»га миннатдорчилик билдиради