АҚШнинг Калифорния штатида узоқ давом этган иссиқлик тўлқинлари ва ҳануз давом этаётган қурғоқчилик фонида кенг миқёсли ўрмон ёнғинлари бошланди. «Ўлим водийси» деб аталадиган Калифорния миллий боғида ҳаво ҳарорати 54 даражани ташкил қилди. «Интерфакс» штатдаги ўрмон ёнғинларининг даҳшатларини акс эттирувчи фоторепортаж тайёрлади.

Фото: AP Photo

Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом штатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича деярли 48 даражага кўтарилгандан сўнг фавқулодда ҳолат эълон қилганди.

Калифорния АҚШнинг энг кўп аҳолисини ўз ичига олган штат бўлиб, унда 40 миллионга яқин киши истиқомат қилади. 2020 йилда ҳам штатнинг Лос-Анжелес шаҳрида ҳаво ҳарорати ёзда 49,4 даражага кўтарилган.

Фото: AP Photo

Шунингдек, ўтган ёзда штатда жазирама туфайли кўплаб ёнғинлар содир бўлган: уларнинг умумий майдони 881,4 минг гектарни ташкил этганди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo