8 июль куни олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Туркиянинг Диярбакир шаҳрида онаси вафот этганидан кейин асраб олинган типратиканни озиқлантираётган бола.

Фото: Getty Images

Наманганда 6 дона авиация бомбаси топилди. Топилган бомбаларни зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғурумсарой 07648-ҳарбий қисм махсус ўқ отиш полигонига олиб борилиб, йўқ қилинган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ

Парижда бўлиб ўтаётган мода ҳафталигида Chanel тўпламидаги кийимни намойиш этаётган модель.

Фото: «ТАСС»

Ёқут рангли кўктарғоқ ўз ўлжаси билан. Мумбай, Ҳиндистон.

Фото: Getty Images

Филиппиннинг Palawan Pearl юк ташувчи кемаси Манила кўрфазида денгизости қазиш ишларини олиб бораётган кема билан тўқнашиб, ағдарилди.

Фото: «ТАСС»

Косоводаги миллий боғда жазирамадан сақланиш учун сув ҳавзасига тушиб олган қўнғир айиқ.

Фото: «ТАСС»

Уттар-Прадеш бозоридаги ҳиндистонлик ишчи.

Фото: «ТАСС»

Канн кинофестивалига ташриф буюрган машҳурларни расмга олаётган сураткашлар. Юзлаб киноижодкорлар ўзларининг ишларини намойиш этиш ва афсонавий қизил гиламчада юриш учун Канн курорт шаҳрида тўпланди.

Фото: «ТАСС»

Суриянинг Идлиб шаҳридаги қочқинлар лагерида яшовчи одамлар.

Фото: Getty Images

Владивостокда кенг кўламли машқлардан сўнг Тинч океан флотининг ҳарбий кемаларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: «ТАСС»

Нидерландиянинг Лелистад шаҳрида қуёш нури билан ҳаракатланадиган Nuna11 русумли автомашина пойга йўлида синовдан ўтказилди.

Фото: EPA

Сент-Жозеф католик черковининг роҳибалари яқинда Флоридада қулаб тушган бино жойлашган жой яқинида ибодат қилмоқда. Қутқарувчилар тирик қолганларни қидиришни якунлашга қарор қилди.

Фото: AFP

Қиролича Елизавета II Манчестер шаҳридаги ITV студиясида ташкил қилинган Coronation Street’га ташриф буюрган вақтида актёр ва продюсерлар гуруҳи билан суҳбатлашмоқда.

Фото: PA

Брисбен атрофидаги Курпару шаҳрида абортга қарши намойиш ўтказаётган шахс ҳақида ўз фикрини билдирган плакатни ушлаб турган эркак.

Фото: AP Photo

Римда ёзги жазирама туфайли чиқиндиларни бошқариш билан боғлиқ муаммолар сабаб кўчада йиғилиб қолган қоплар.

Фото: Getty Images

Афғонистон миллий армияси аскари мамлакатнинг Жалолобод—Кобул магистрал йўлидаги Маҳипар шаҳрида жойлашган назорат пунктини қўриқлаб турибди.

Фото: Reuters

Елена Ленина Каннда бўлиб ўтадиган «Tout s’est biyen passe» (Ҳаммаси яхши ўтди) фильмининг намойиши олдидан суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Пхеньяндаги Комсусан Қуёш саройига Миллий хотира кунини нишонлаш маросимида ташриф буюрди.

Фото: Reuters

«Уэмбли» стадионида қўшимча вақтда Данияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган футбол бўйича Англия терма жамоаси мухлислари ғалабани нишонламоқда. Англия финалда Италия билан тўқнаш келади.

Фото: Reuters

Перуда тиббиёт ходимлари COVID-19’га қарши аҳолини эмлаш учун Титикака кўлидаги қамишдан ясалган сузувчи Урос оролларига келди.

Фото: AFP

Исроил томонидан ишғол қилинган Ғарбий Соҳилнинг Рамаллоҳ шаҳри яқинидаги Турмус Ая шаҳарчасида Исроил Қуролли Кучлари томонидан портлатилган қамоқдаги фаластинлик Мунтасир аш-Шалаби уйи ёнида турган аёл.

Фото: Reuters

Москвадаги Кинематографлар марказий уйининг катта залида 5 июль куни коронавирус оқибатида 82 ёшида вафот этган РСФСР халқ артисти, кинорежиссёр Владимир Меньшов билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Меньшов ўзбекистонлик режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Абдуллажон ёки Стивен Спилбергга бағишланади» фильмида ҳам суратга тушган.

Фото: «ТАСС»

Brass Gumbo гуруҳи Эдинбургда Жаз ва Блюз фестивалига эътиборни жалб қилиш учун Калтон Хилл миллий ёдгорлиги устунлари орасида чиқиш қилди.

Фото: PA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: