• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода институт ректори коронавирусга қарши эмланаётганда кўзбўямачиликка йўл қўйгани ҳақида хабар берилди. Ректор ва тиббиёт ходимлари буни рад этмоқда

    Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаевнинг коронавирус инфекциясига қарши эмлангани акс этган сурат ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Суратни изоҳлаганларнинг аксарияти «ҳамшира қўлига ‘перчатки’ кийишни унутгани етмагандек, шприсга нина қўйишни ҳам ёдидан чиқаркан кўринади» дея ҳолатни кулгига йўйди. «Дарё» мухбири ҳолатга ойдинлик киритишга уринди.

    Фото: Troll.uz

    Қайд этилишича, Бухоро давлат тиббиёт институти жамоаси коронавирусга қарши шаҳардаги 1-сонли оилавий поликлиникада эмланган.

    Поликлиника бош шифокори Вали Мўминовга кўра, институт ректори 2021 йилнинг 3 июль куни яшаш ҳудудидаги мазкур поликлиникада коронавирус инфекциясига қарши эмланган. Ва шу жараёнда Шуҳрат Тешаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган челленж учун суратга тушган.

    Вали Мўминовнинг айтишича, Шуҳрат Тешаев ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган, шунингдек, бу жараён тиббиёт ҳамшираси томонидан 17-тартиб рақам билан рўйхатга олиш дафтарида қайд этилган. Ҳолат бино кузатув камераларида ҳам ёзиб олинган.

    «Аҳоли Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Бухоро вилоят бошқармаси томонидан берилган 2,0 граммли шприслар ёрдамида эмланмоқда. Институт ректори эмланиши билан боғлиқ ҳолат Telegram’даги Troll.uz каналида нотўғри талқин қилингани барчамизни ҳайратда қолдирди», — дейди Вали Мўминов.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири суриштирувига кўра, институт ректори оилавий поликлиника ҳамшираси Гулжамол Жўраева томонидан эмланган.

    «Шуҳрат Тешаев эмланишга киришидан олдин икки нафар талабани тиббий қўлқопда коронавирус инфекциясига қарши эмлаб чиқарган эдим. Ҳозир ҳам жуда кўпчилик аҳолини барча тиббий қоидаларга жиддий риоя қилган ҳолда эмлаяпмиз. 27 йиллик иш тажрибасига эгаман. Лекин барибир ўша кезда шошиб қолдимми, институт ректорини ўзим англаб-англамаган ҳолда тиббиёт қўлқописиз эмлабман. Икки-уч кундан буён оёқ-қўлимда жон йўқ. Камчилик мендан ўтган, аммо ижтимоий тармоқларда бу қадар шов-шувларга сабаб бўлаётгани руҳиятимга ҳам қаттиқ таъсир кўрсатяпти», — дейди ҳамшира.

    «Дарё» мухбири ректорнинг қўлида эмланиш изи мавжудлиги билан қизиқди.

    Шуҳрат Тешаев.

    Шуҳрат Тешаев.
    Фото: «Дарё»

    «Барчамиз коронавирус инфекциясига қарши эмланиш зарурати пайтида бу ишни сохтакорлик билан амалга ошириш ёхуд биргина челленж учун кўзбўямачиликка йўл қўйиш ҳатто хаёлимга ҳам келмаган. Ва мени атрофдагиларга ўрнак бўлиш ўрнига нега бундай хатти-ҳаракатда бўлишим керак, деган савол қийнайди. Ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган бундай нотўғри талқиндан қаттиқ ранжиганимни яширмайман», — дейди Шуҳрат Тешаев.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи Ашур Тўхтаев мазкур шприс ниналари дельтасимон мушак соҳасига ўтказилиши ҳамда вакцинацияда нина охиригача мушак ичига санчилишини билдирган.

    «Ўзбекистон Республикаси Санитария меъёр ва қоидаларга кўра, соғлом одамларда эмлаш ишларини тиббий қўлқопларда амалга ошириш шартмас. Бу жараён тиббиёт ходимлар кўриги ҳамда уларнинг рухсати билан амалга оширилади. Агар эмлаш ишларини амалга ошираётган ҳамшира қўлида тошма ёки турли хилдаги жароҳатлар бўлса, бундай пайтда соғлом одамга ҳам тиббий қўлқоплардан фойдаланиши тавсия қилинади. Чунки эмлаш ҳамшираси муолажа ҳамшираларидан фарқли равишда соғлом контингентни эмлашади», — деди вилоят санитари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси иммунопрофилактика бўлими мудири Дилрабо Бердиева.

    Мавзуга доир: «Биз коронавирусни жуда беҳурмат қилиб юбордик». Тошкентнинг бош шифокори янги чекловлар ва ковид-марказларнинг қайта очилиши ҳақида

    06.07.2021, 07:24   Изоҳ (0)   42644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада пишган чарос, жиловланаётган ёнғинлар, уйғонган вулқон. 5 июль суратлари

    06.07.2021, 00:17

    Ўзбекистонда 1 августдан тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди

    05.07.2021, 23:30

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги вазиятни муҳокама қилди

    05.07.2021, 23:26

    Ўзбекистонда барча турдаги оммавий тадбирларни ўтказиш вақтинча тўхтатилди

    05.07.2021, 23:18

    Фарғонада эри билан жанжаллашиб қолган 22 ёшли аёл ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб, чўкиб кетди

    05.07.2021, 23:08

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иссиқ об-ҳаво шароитларида иш берувчиларга қўйиладиган талабларни маълум қилди

    05.07.2021, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.