Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Муқаддас Саъдуллаева қизи Саъдиянинг саҳифасига янги сурат жойлаштирди.

Фото: Instagram

Муниса Ризаева ҳар қандай ҳолатда табассум қилишга чорламоқда.

Фото: Instagram

Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари онахон актриса Тўти Юсуповани кўришга борди.

Фото: Instagram

Қуйидаги видеода миллий театр актрисаларининг айтган қўшиғига Тўти Юсупова хиром айлаганини кўриш мумкин.

Марям Тиллаева онаси Лола Тиллаева—Каримовани туғилган куни билан табриклади.

Фото: Instagram

Хонанда Севинч вилоятлардан биридаги гастрол сафаридан қайтаётганида мухлислари қуршовида қолиб кетди. Юзлаб одамлар севимли хонандаси ўтирган машинани ўраб олиб, уни юришга қўймади.

Дурдона Қурбонова ўқишни тамомлади.

Фото: Instagram

«Новда» фильмидаги образи билан элга танилган актриса, Раъно Шодиеванинг қизи Раҳшона турмушга чиқмоқда. У Instagram’даги саҳифасида севган инсони қўлини сўрагани акс этган видеони жойлаштирди.

Туркиялик таниқли актёр Мурат Йилдирим рафиқаси Иман Элбани билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Хонанда ва актриса Дилфуза Исмоилова ўта жигаржон эканлигини айтиб, шу пайтгача қариндош ва танишларига 22 та машина совға қилгани ҳақида сўзлаб берди.