Евро—2020 чорак финали доирасида Бельгия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2 июль, жума куни бўлиб ўтди.

Фото: УЕФА / «Дарё»

Учрашувнинг 31-дақиқасида Николо Барелла итальянларни олдинга олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим якунланиши арафасида Лоренцо Инсинье узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, иккинчи голни урди. Биринчи бўлимда қўшиб берилган вақтда Бельгия терма жамоаси пенальти ишлаб олди, уни Ромелу Лукаку голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгармади ва Италия ярим финал йўлланмасига эга бўлди. Роберто Манчини шогирдлари кейинги босқичда Испания билан ўйнайди.

Бельгия—Италия учрашуви видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — кўриш.

Евро—2020

1/4 финал баҳси

2 июль, жума

Бельгия — Италия 1:2

Голлар: 0:1 – 31 Барелла, 0:2 – 44 Инсинье, 1:2 – 45, пенальти Лукаку.

Бельгия: Куртуа, Вермален, Алдервейрелд, Вертонген, Менье (Шадли, 70; Прат, 74), Тилеманс (Мертенс, 69), Витцель, де Брюйне, Азар, Доку, Лукаку.

Италия: Доннарумма, Бонуччи, Кьеллини, Ди Лоренцо, Спинаццола (Эмерсон, 79), Верратти (Кристанте, 74), Жоржиньо, Кьеза (Толои, 90), Барелла, Инсинье (Берарди, 79), Иммобиле (Белотти, 74).

Огоҳлантиришлар: Верратти (20), Тилеманс (21), Берарди (90).