Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Хитойда бир неча кундан буён Хитой Коммунистик партиясининг (ХКП) 100 йиллиги нишонланмоқда. Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раҳбари Си Цзиньпин 1 июль куни Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонида нутқ сўзлар экан «ким Хитойни қул қилмоқчи бўлса, ўз бошига етади» деб огоҳлантирди, аммо камида бир миллион одамни ёстиғини қуритган «маданий инқилоб» ҳақида тўхталмади.

Си Цзиньпиннинг нутқи байрам дастурининг қолган қисмига тўлиқ мос келади, хусусан у муваффақият ҳақидаги ҳисоботлар, ҳарбий намойишлар ва ХКП қандай қилиб «буюк кураш, буюк дастур, буюк иш ва буюк орзуларни мувофиқлаштиргани ҳамда катта ютуқларга эришгани тўғрисида» гапирди.

Кўргазмалар вақти ҳам ХКПнинг 100 йиллигига тўғри келди. Улардан бири — Пекиндаги Миллий санъат музейида Си Цзиньпиннинг сурати намойиш этилди.

Фото: Getty Images

Пекиндаги «Қуш ини» стадионида ХПКнинг 100 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган чиқиш

Фото: АФП

Гонконгдаги осмонўпар биноларда ХКПнинг 100 йиллигига бағишланган видеолар намойиш этилмоқда

Гонконгдаги осмонўпар биноларда ХКПнинг 100 йиллигига бағишланган видеолар намойиш этилмоқда
Фото: Getty Images

Юбилей муносабати билан Пекинда ҳарбий чиқиш ўтказилмоқда

Олимпиада учун қурилган Пекиндаги «Қуш ини» стадионида ўтказилган концерт. Тадбир 2021 йил-28 июнда COVID-19’дан ҳимоя чоралари кучайтирилган ҳолда бўлиб ўтди. Жараён телевизион трансляция қилинмади, фотосурат эса бир неча кун ўтиб нашр этилган.

Пекинда ХКПнинг 100 йиллигига бағишланган рангли чироқлар шоуси

Хитой раҳбари Си Цзиньпин таниқли коммунистларни «1 июль» медали билан мукофотламоқда

Фото: Reuters

Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонида ўтказилаётган тантаналар

Фото: LETA

Тяньаньмэнь майдонидаги байрамда чиқиш қилаётган хор жамоаси

Си Цзиньпиннинг Тяньаньмэнь майдонидаги нутқи трансляция қилинаётган экран олдида селфига тушаётган аёл.

1 июль куни Гонконг ҳукумати ХКПга қарши намойишларнинг олдини олиш учун полиция кучларининг учдан бир қисмини — 10 мингдан ортиқ шахсий таркибни кўчага олиб чиқди. Суратда Виктория паркида юрган полиция ходимлари

1 июль куни вертолётлар Тяньаньмэнь майдони устидан 100 рақами шаклида саф тортиб учди

1 июль куни вертолётлар Тяньаньмэнь майдони устидан 100 рақами шаклида саф тортиб учди
Фото: LETA

Изоҳ
Асосий янгиликлар