Ўзбекистонда 1 июль куни 495 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда COVID-19 расман қайд этилганлар сони 111 648 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 47 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 31 нафари Бухоро вилоятида,
  • 31 нафари Жиззах вилоятида,
  • 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 5 нафари Навоий вилоятида,
  • 39 нафари Наманган вилоятида,
  • 52 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 20 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 39 нафари Фарғона вилоятида,
  • 5 нафари Хоразм вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент вилоятида,
  • 99 нафари Тошкент шаҳрида

коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вазирликнинг қайд этишича, сўнгги суткада жами 313 киши — Бухорода 8 нафар, Жиззахда 18 нафар, Қашқадарёда 16 нафар, Навоийда 10 нафар, Наманганда 25 нафар, Самарқандда 72 нафар, Фарғонада 12 нафар, Хоразмда 5 нафар, Тошкент вилоятида 67 нафар, Тошкент шаҳрида 80 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 108 009 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 742 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 546 та янги ҳолат рўйхатга олиниб, кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи бўлганди. Мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна ортиб бормоқда. Шу сабабли Республика бўйлаб 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилади. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилади.