Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон ёшлари, энг аввало, ишлаб чиқариш, савдо, қурилиш ва транспорт соҳасида ишлашни орзу қилади, деб хабар берди «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказ томонидан «Янги Ўзбекистон ёшлари: ҳаётий позициялар ва қадрият устуворликлари» тадқиқоти ўтказилган.

Сўровномага кўра, ёшлар қизиқиши бўйича рейтингнинг биринчи ўрнини саноат соҳаси эгаллаган. Кўпроқ ёшлар ўзларининг касбий ва меҳнат фаолиятини ушбу йўналиш билан боғлашни хоҳлайди. Иш қидираётган ёшларнинг бир қисми савдо соҳасида фаолият юритишни ҳам ният қилмоқда.

Сўровномага кўра, ёшлар ўртасида қурилиш ва транспорт соҳаси машҳурлиги бўйича учинчи ўринда туради. Қайд этилишича, ёшлар ушбу соҳаларнинг катта истиқболлари борлигига ишонади.

Таълим ва фан тўртинчи ўринда қайд этилган бўлса, дастурлаш ва IT технологиялари бешинчи, бизнес олтинчи ўринни эгаллаган.

Тадқиқот давомида ёшлар фикрига кўра, ечимини кутаётган энг долзарб муаммолар ҳам аниқланди. Сўров иштирокчилари учун ишсизлик, шу жумладан, ёшлар орасида муносиб иш ҳақи билан муносиб иш қидириш энг долзарб муаммо бўлиб туюлади. Шунингдек, ёшларнинг фикрига кўра, коронавирус пандемияси ҳозирги замоннинг долзарб муаммосига айланган.

Ёш авлод вакилларининг фикрига кўра, коррупция, шунингдек, порахўрлик ва таъмагирлик замонавий жамиятда долзарб муаммо бўлиб, алоҳида эътибор талаб қилади.

Шу билан бирга, қатнашчиларнинг 91,4 фоизи ўзларининг оилавий турмуш тарзидан қониқиш ҳосил қилишини маълум қилган. Уларнинг 56,7 фоизи турмуш тарзидан «тўлиқ қониқаман» деб жавоб берган бўлса, 34,7 фоиз ёшлар ўзлари ва яқинларининг ҳаётидан «кўпроқ қониқиш»ини билдирган.

Сўровнома шуни кўрсатдики, ёшларнинг мутлақ кўпчилиги — 86,9 фоизи келажакка ишончи комил ва ундан умидвор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар